UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

10 фев 18:04
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Кумушхондан 3 та олтин

Шу кунларда пойтахтимиз оғир атлетика бўйича Халқаро бирдамлик мусобақаси ўтказилмоқда.

Мусобақанинг иккинчи куни эркаклар ўртасида -67 кг вазнда ғолиб ва совриндорлар номини аниқлашдан бошланди. Покистонлик Талиб Талҳа даст кўтаришда 142 кг, силтаб кўтаришда 162 кг, икки кураш якунига кўра 304 кг оғирликни ўзига бўйсиндириб шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди. Туркия шарафини ҳимоя қилаётган Ҳардал Ферди икки курашда 286 кг: даст кўтариш 126 кг, силтаб кўтаришда 160 кг ўғирликни қийинчиликсиз кўтариб иккинчи ўринни банд этган бўлса, кучли учликка Ливия вакили, даст кўтаришда 112 кг, силтаб кўтаришда 145 кг, умумий 257 кг тош кўтарган Шаби Аҳсан якун ясади. Ушбу вазндаги терма жамоамиз аъзоси Нурдиёр Абдуҳалилов эса 111+144=255 кг билан тўртинчи ўрин билан кифояланди.

Навбатдаги баҳслар аёллар ўртасида 64 кг ва 71 кг вазн тоифаларида бўлиб ўтди. -64 кг вазнда 1-ўрин Туркия вакиласи (91+118=209 кг) билан Алтун Берфинга насиб этди. Даст кўтаришда 95 кг, силтаб кўтаришда 113, икки курашда 208 кг билан руминиялик Олару Ралуса Андреа кумуш медални эгаллади. Ҳамюртимиз Фотима Ҳабибуллаева даст кўтаришда 74 кг, силтаб кўтаришда 90 кг, умумий 164 кг оғирлик билан "тил топишиб" бронза медаллари билан тақдирланди.

71 кг вазнда терма жамоамизнинг асосий медалларини жаҳон рекордчиси Кумушхон Файзуллаева тақдим этди. У даст кўтаришда 99 кг, силтаб кўтаришда 124 кг, икки кураш сўнгида 223 кг оғирликни қийинчиликсиз кўтариб, терма жамоамиз ҳисобига 3 та олтин медални ёзиб қўйди.


Кумуш медалларни эса, яна бир вакиламиз, иқтидорли Нигора Сувонова (89+110=119 кг) эгаллаган бўлса, бронза медалларга 78+98=176 кг тош кўтарган Украина жамоаси аъзоси Крйчук Алина муносиб деб топилди.

Биз мусобақадан сўнг Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган ўзбекистонлик илк аёл оғир атлетикачи сифатида тарихга ўз номини ёзишга улгурган Кумушхоннинг фикрлари билан қизиқдик:

"Ўз юртимда яна бир бор ғолиб бўлганимдан хурсандман. Биз мураббийларимиз билан бирга йил бошидан буён ушбу мусобақага тайёргарлик кўрдик ва амалда машғулотларимиз ўзини оқлади. Бугунги кунда спортчилар машғулотларни аъло даражада олиб боришлари учун барча шароитлар яратилган. Бунинг учун биринчи навбатда Президентимизга миннатдорчилик билдираман. Кейинги чемпионатларда ҳам Токио учун қимматли рейтинг очколарни йиғиш ва лицензия қўлга киритиш учун бор кучим билан ҳаракат қиламан. Худо хоҳласа, Олимпиада лицензиясини эгаллаб, Японияда ҳам Ватанимиз байроғини юқори кўтариш мақсад қилиб қўйганман. Мени қўллаб-қувватлаб турган барча инсонларга алоҳида раҳмат айтаман",- деди чемпионимиз Кумушхон Файзуллаева.

Сарвиноз Рахмонқулова тайёрлади

Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг