UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

11 фев 18:02
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Муҳаммадқодирда олтин медаллар

Халқаро бирдамлик мусобақасининг эркаклар ўртасидаги -81 кг вазн тоифасида совриндорлар номи маълум бўлди.

Ушбу вазнда ватанимиз шарафини икки нафар иштирокчи Ҳакимжон Шамсиддинов ва Муҳаммадқодир Тоштемиров ҳимоя қилди. Қайд этиш керакки, ҳар иккала вакилимиз мазкур вазндаги энг ёш атлетлар ҳисобланишади. Буэнос-Айрес ўсмирлар олимпиадаси совриндори Тоштемиров даст кўтаришда 160 кг, силтаб кўтаришда 181 кг, икки баҳс якунига кўра 341 кг оғирликдаги тошни боши узра баланд кўтариб, терма жамоамиз ҳисобидаги олтин медаллар сафини кенгайтирди. Унинг шарафига мадҳиямиз янгради.

Қирғизистон жамоаси аъзоси Эмил Молдодосов 152+181=333 кг оғирлик билан кумуш медалларни эгаллаган бўлса, яна бир қўшнимиз туркманистонлик Рустам Аннабердиев 326 кг (147+179) тошни ўзига бўйсиндириб шоҳсупанинг учинчи ўрнидан жой олди.

"Мусобақага олтин медалларни кўзлаб келгандим. Бироқ, ўз устимда яна бироз ишлашим керак экан. Насиб этса, келгусидаги Осиё чемпионатида бу мақсадимни амалга ошираман. Тошкентга учинчи бор келишим. Ўзбекистонликларнинг меҳмондўст, бағрикенг халқ эканлиги тўғрисида кўп бор гапирилади. Ҳар сафар келганимда бунга яна бир бор амин бўламан. Ўзбекистон менга ёқади",- деди, бронза медаллари соҳиби Рустам.


"Ҳали кўрасизлар, фарзандим Олимпиада чемпиони бўлади"

Анъанадан бироз чекиниб чемпион эмас, балки уни дунёга келтирган, вояга етказган инсон, Муҳаммадқодирнинг оналари Улфатой опа Тоштемированинг кўнглидаги гапларига қулоқ тутдик: 

"Қувончим ичимга сиғмаяпти. Фарзандим бу спорт тури билан 10 ёшидан бошлаб шуғулланган. Турмуш ўртоғим Муҳаммадқодирни илк бор оғир атлетикага олиб борганларида қарши бўлганман, хавотир олганман: ҳали ёш бўлса бу спорт унга жуда қийинлик қилади деб. Лекин мана орадан шунча йиллар ўтди, тинимсиз меҳнат қилди. Аргентина олимпиадасида муваффақиятли қатнашди.Оддий бир қишлоқ боласининг бундай улкан натижаларга эришишида Юртбошимизнинг спортга берган эътиборлари муҳим рол ўйнайди. Фарзандимни шу йўлгача етиб келишида катта хизмат қилган мураббийларига алоҳида миннатдорчилик билдираман. Худо хоҳласа, кўрасизлар, болажоним Олимпиада чемпиони бўлади. Ўзбекистон номини дунёга танитаман деган барча спортчилар учун кечаю-кундуз дуодамиз, барчаларига омад ёр бўлишига тилакдошмиз",- дейди. 

Сиздек оналар бор экан, Ўзбекистондан минглаб чемпионлар етишиб чиқаверади.

Сарвиноз Рахмонқулова тайёрлади

Суратлар: Оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг