UZ

Сўнгги янгиликлар

20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0

14 фев 09:47
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Осиё чемпионати олдидан матбуот анжумани ўтказилди

Шу кунларда оғир атлетика ишқибозларининг нигоҳи “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ўтказилаётган мусобақаларга қаратилгани, шубҳасиз.

Куни кеча катталар ўртасида олтинчи Халқаро бирдамлик мусобақаси ўз якунига етди. Бугун эса ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати старт олади. Ҳар икки турнир ҳам Токио Олимпиадаси йўлида қимматли рейтинг очколарини тақдим этади. 

Кеча “Ўзбекистон” спорт мажмуасида мазкур мусобақаларга бағишланган матбуот-анжумани ташкил этилди. Унда Халқаро оғир атлетика федерацияси (ХОАФ) Бош котиби Муҳаммад Жалуд, Халқаро оғир атлетика федерацияси вице-президенти Хосе Куиньинос, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, терма жамоамиз бош мураббийи Баҳром Мендибоев ва ОАВ ходимлари иштирок этишди. Дастлаб халқаро ташкилот вакиллари мусобақа ҳақидаги ўз фикрларини билдириб ўтишди. 

“Ўзбекистон доим мусобақаларни юқори савияда ташкиллаштириб келган. Бу гал ҳам турнирлар аъло даражада ўтаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан кейин энди катталар ўртасидаги дунё биринчилигини ҳам Ўзбекистонга бериш масаласини ўйлаб қолдик. Транспорт тизими, спортчилар учун яратилган шароитлар барчаси аъло даражада. Коронавирус хавф солиб турган айни пайтда Халқаро бирдамлик мусобақасида 48 мамлакат вакиллари иштирок этди. Бу эса хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳам Ўзбекистоннинг яна бир ютуғидир”, – деди Муҳаммад Жалуд. 

“Айтишим мумкинки, Ўзбекистон Токио Олимпиадасига рейтинг очко берадиган ҳар икки мусобақани ҳам сақлаб қолди. Аслида Халқаро бирдамлик мусобақаси Тунис, Осиё чемпионатлари эса Хитой Таипейида ўтиши керак эди. Мамлакатингиз қисқа фурсат ичида ташаббус кўрсатиб, мусобақаларни мана шундай савияда ташкиллаштира олди. Халқаро оғир атлетика федерациясининг йиғилишларида биз доимо Ўзбекистонни юксак намуна сифатида кўрсатиб ўтамиз”, – деди Хосе Куиньинос. 

– Мусобақани ўтказиш учун оз вақт қолган бўлса ҳам уни шундай юқори даражада ташкиллаштиришда кимлар кўмак берди?
– Аввало, бизнинг бундай ташаббусимизни қўллаб-қувватлагани учун ҳукуматимизга раҳмат айтмоқчиман. Қолаверса, бу борада Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳам катта ёрдамини айтиб ўтиш керак. Бу ташкилотлар бизни қўллаб-қувватламаганида мусобақамиз бундай савияда ўтмас эди. (Шаҳрулло Маҳмудов).

– Мусобақада терма жаоамиз вакилларининг иштирокидан кўнгилингиз тўлдими? Нега Акбар Жўраев силтаб кўтариш машқининг учинчи уринишига чиқмади?
– Умуман олганда, кўп иштирокчиларимизнинг чиқиши мени қониқтирди. Ҳа, ишлашимиз керак бўлган баъзи жойлар ҳам кўринди. Ҳали олдинда вақт бор ва кичик камчиликларни бартараф этишга улгурамиз. Акбар масаласига келадиган бўлсак, у силтаб кўтаришнинг биринчи уринишидаёқ олтин медалларни нақд қилиб қўйган эди. Қолаверса, ундаги кичик жароҳатни ҳам инобатга олиб, учинчи уринишдан воз кечдик (Баҳром Мендибоев).

Эслатиб ўтамиз, Халқаро бирдамлик мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси эркаклар ўртасида 9 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза, аёллар ўртасида эса 7 та олтин, 11 та кумуш ва 3 та бронза билан ҳар икки йўналишда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг