UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

03 апр 18:41
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Осиё чемпионатида иштирок этувчи спортчиларимиз рўйхати маълум қилинди

Теглар :  Оғир атлетика
Шу йилнинг 16-29 апрель кунлари Хитойнинг Нинбо шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Қитъамизнинг энг кучли атлетларини жамлайдиган мазкур Осиё чемпионатида юртдошларимиз ҳам иштирок этишади.

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов бошчилигидаги делегациямиз айни пайтда мазкур турнирга қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Мусобақада иштирок этувчи таркибимиз билан танишинг:
Эркаклар:
-73 кг: Адҳамжон Эргашев ва Достон Ёқубов
-96 кг: Фарҳод Собиров
-102 кг: Суннатилла Ўсаров
-109 кг: Акбар Жўраев
+109 кг: Рустам Жангабаев
Аёллар:
-55 кг: Муаттар Набиева
-87 кг: Долера Давронова

Таъкидлаш жоиз, қитъа ва жаҳон чемпионатлари Токио Олимпиадаси учун энг кўп рейтинг очколарини тақдим этади. Шундай экан, бўлажак мусобақанинг ҳар бир вазн тоифаларида бир-биридан муросасиз беллашувларнинг гувоҳи бўлишимиз, шубҳасиз.

Терма жамоамиз вакиллари доимо халқаро мусобақаларда юқори натижа қайд этиб келишган. Умид қиламизки, бу галги қитъа биринчилигида ҳам атлетларимиз катта марраларни забт этган ҳолда юртимизга қайтиб келишади.

Беллашувлар 20 апрель куни старт олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
03 апр 18:47:45
Bek
"Адҳамжон Эргашев ва Достон Ёқубов" 61 ва 66 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчилар учун 73 кг жуда оғирлик қилмайдими?
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг