UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0

29 мар 18:53
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Ўзбекистон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Бугун Чирчиқдаги Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг манежида оғир атлетика бўйича мамлакат чемпионати старт олди.

Катталар ўртасида ташкил қилинган мазкур мусобақада 300дан ортиқ полвонлар ўз маҳоратини намойиш этади.

Анъанага мувофиқ, бугун мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси мутасадди раҳбарлари, кенг спорт жамоатчилиги ва қатор ОАВ ходимлари иштирок этди. Тадбир давомида Ўзбекистон МОҚ президенти маслаҳатчиси Назиржон Худойқулов сўзга чиқиб, мусобақа иштирокчиларига омад тилади.

Шунингдек, тантанали очилиш маросимида 8-15 март кунлари АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ ғолиб ва совриндорлари муносиб тақдирланишди.

Мазкур Ўзбекистон чемпионати 2 апрель кунига қадар давом этади. Унда мухлислар Рустам Жангабоев, Достон Ёқубов, Адҳамжон Эргашев, Акбар Жўраев, Кумушхон Файзуллаева каби кўплаб жаҳон ва Осиё чемпионати совриндорларининг чиқишларидан баҳраманд бўлишлари мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг