UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32Стол теннисчиларимиз “WTT Youth Contender” турнирида 4 та медални қўлга киритишди 0 16:45Гусков: "Анкалаев ҳам оддий инсон" 0 16:00Расман: Юрген Клопп — Германия терма жамоаси янги бош мураббийи 0 15:10Гусков ҳам, Темиров ҳам ўз вазнида. UFC Fight Night 282 турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 14:26Мария Тимофеева дунёнинг 40-ракеткаси олдида ожиз қолди 0 13:45Гусков нокаут қилиши мумкин - Анкалаев шундай фикрда! 0 12:29ЖЧ-2026нинг энг яхши футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқиши мумкин 0 11:54Богдан Гусков: "Бу нарсаларнинг ҳеч бири мен учун янгилик эмас" 0 11:09Россиядан маҳаллийлаштирилган икки фигурали учувчимиз Хитой Гран-присида иштирок этади 0 10:25Анкалаев Гусков устидан ғалаба қозонса, кейинги тақдири қандай кечишини тахмин қилди 0 09:42Мориясу 2027 йилда Япония терма жамоаси бош мураббийлигини тарк этади. Янги бош мураббий номи ҳам маълум 0 09:04Мовсар Евлоев ACBJJ билан шартнома имзолади 0 08:27Никита Цветков Италиядаги халқаро турнирда икки марта шоҳсупадан ўрин олди 0 19:34Арманистон. Музаффаров финалга йўл олди, Холдаровда эса... 0 18:30Расман: “Барселона” Адейеми трансферини эълон қилди 0

19 сен 16:26
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Ўзбекистон кубоги баҳслари қизғин палласида

Мусобақанинг навбатдаги кунида супачага дастлаб 64 ва 71 кг вазн тоифаси вакилалари ҳамда 81 кггача бўлган эркаклар кўтарилишди.

Мадинабону Жўраева ишончни оқлади

-64 кг спортчиларда Фарғона вилояти вакиласига тенг келадиган рақиб топилмади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси бўлган Мадинабону Жўраева даст кўтариш машқида 80 кгни ишонч билан жиловлади, учинчи уринишда эса 83 кг тош унга бўйсунмади.  

Мадинабонуга хоразмлик Абдуллаева Шахлохон қаршилик кўрсатишга уринди. У даст кўтариш машқида иккинчи уринишида 78 кгни кўтара олмаган бўлсада, кейинги чиқишда 79 кг тошни бўйсундира олди ва машқни иккинчи ўринда якунлади.

Кучли учликни 72 кг натижа билан Тошкент вилоятидан Велидова Элина якунлаб берди.  

Силтаб кўтариш машқида ҳам Мадинабону рақибаларидан бир бош устунлигини исботлай олди. Биринчи уринишдаёқ 96 кг натижа кўрсатиб, етакчига айланган Жўраева рақибалари барча имкониятдан фойдаланиб бўлгани ҳамда ҳеч бир рақиб ўзидан ўтиб кета олмаслиги аниқ бўлгач, кейинги уринишларга чиқмасликка қарор қилди.

Икки курашда иккинчи ўрин силтаб кўтариш машқида Элина Велидовани (1 кг фарқ) олдинга ўтказиб юборган бўлсада, Абдуллаева Шахлохонга насиб этди. 

Тошкент вилояти вакиласи Велидова эса икки курашда 165 кг натижа билан учинчи ўринни банд этди. 


Аёллар, 64 кг

1. Мадинабону Жўраева (Фарғона) - 176 (80+96) кг;

2. Абдуллаева Шахлохон (Хоразм) - 171 (79+92) кг;

3. Велидова Элина (Тошкент вилояти) - 165 (72+93) кг.



Бухоролик Барчинойга тенг келадиган рақиб топилмади

Аёллар ўртасида -71 кг вазн тоифаси иштирокчилари ўртасидаги курашда бухоролик Эшқулова Барчинойга муносиб қаршилик кўрсата оладиган рақиб топилмади.

Барчиной биринчи уринишдаёқ 83 кгни даст кўтариб, биринчи ўринни нақд қилиб қўйди. Кейинги уринишларда 87 кг тош унга бўйсунмади. Шундай бўлсада, энг яқин тақибчи билан орадаги фарқ 19 кгни ташкил этганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Иккинчи ўрин сирдарёлик Ахадова Мавлудахонга насиб этди. 64 кг натижа қайд этган спортчи барча уч уринишини муваффақиятли бажарган ягона спортчига айланди. 

Учинчи ўрин эса Наманган вакиласи Турсунбоева Хуснидага насиб қилди. Вазнидагилар ичида энг ёш бўлган (2006 йил) спортчи қизимиз 60 кг тошни ўзига бўйсундира олди. 

Таъкидлаш лозим, ғолиблик учун Эшқулова Барчиной билан рақобат қилиш кутилган Дадамирзаева Гулшода 80 кг тошни уч уринишда ҳам ўзига бўйсундира олмади ва курашдан чиқиб кетди. 

Силтаб кўтариш машқида ҳам Барчиной тенгсиз бўлди. Ҳар уч уринишини мувафақиятли бажарган спортчимиз 112 кг натижа қайд этди. 

Даст кўтаришда омадсизликка учраган Дадамирзаева 100 кг билан иккинчи бўлган бўлса, учинчи ўрин навоийлик Садуллаева Шахризодага насиб қилди. 

Икки кураш натижасига кўра кучли учлик қуйидагича кўриниш олди:

Аёллар, 71 кг.

1. Эшқулова Барчиной (Бухоро) - 195 (83+112);  

2. Ахадова Мавлудахон (Сирдарё) - 141 (64+77) кг;

3. Садуллаева Шахризода (Навоий) - 139 (58+81) кг.


Олтин ва кумуш Наманганга насиб қилди

Эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасида кутилганидек, Муҳаммадқодир Тоштемиров яққол устунликка эга бўлди. 

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиони даст кўтариш машқида 165 кг, силтаб кўтаришда 196 кгни ўзига бўйсундирди ва икки курашда 361 кг кўрсаткич билан энг яқин тақибчисини 90 кгга ортда қолдирди.

Иккинчи ўрин яна бир наманганлик спортчи Дўланов Аббосга насиб қилди. У даст кўтариш машқида 131 кг тош кўтарган бўлса, силтаб кўтаришда 160 кг билан чекланди. Охирги уринишда 165 кгга кучи етмаган бўлсада, Дўланов иккинчиликни бошқаларга бериб қўймади.  

Учинчи ўрин Самарқанд атлети Мардиев Бектемирга насиб қилди. Даст кўтариш машқида 128, силтаб кўтариш машқида 162 кг штангани бўйсундира олган Бектемир кумуш медаль учун курашда рақибидан бор йўғи 1 кгга ортда қолиб кетди. 

Эркаклар, -81 кг

1. Тоштемиров Муҳаммадқодир (Наманган) - 361 (165+196) кг;  

2. Дўланов Аббос (Наманган) - 291 (131+160) кг;

3. Мардиев Бектемир (Самарқанд) - 290 (128+162) кг.

P.S: Куннинг иккинчи ярмида яна икки гуруҳ баҳслари бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
19 сен 23:24:58
Jasurbek Jorabaev
1 уриндаги 361 кг олган, 2-уриндаги 391 кг))) зура канча кам кутарса шунча юкори уринда)
   
19 сен 23:23:01
Jasurbek Jorabaev
Зур математиклар экан сайтдагилар, даст кутариш билан силтаб кутариш жамисига, эркакларга 100 кг дан кушиб ташадилар)
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг