UZ

Сўнгги янгиликлар

15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0 12:05Кукурелья Гюлер ҳақида: "У ёш болага ўхшайди, лекин унинг ўйини ҳайратланарли" 0 11:34UFC 334 турнирининг асосий янгилиги Нурмагомедов бўлиши мумкин 0 11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0 10:01"Арсенал" "Реал"га Субимендининг нархини эълон қилди 0 09:30Юнон-рум кураши. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

16 мар 11:20
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Ўзбекистон қизлари дунёда етакчи

Теглар :  Оғир атлетика
Ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати якунига етди.

Халқаро оғир атлетика федерацияси турнир якунларини сарҳисоб қилиб чиқмоқда.

Қизлар ўртасида баҳсларда ўзбекистонликлар энг яхши кўрсаткичга эга бўлишгани қайд этилди. Терма жамоамиздан тўрт атлет супачага кўтарилди. Нигора Абдуллаева ҳамда Кумушхон Файзуллаева учтадан олтин медални қўлга киритган бўлса, Турсуной Жабборова битта олтин ва иккита кумуш медаль билан мукофотланди.

Жами 7та олтин ва 2та кумуш медалга сазовор бўлган ўзбек қизлари умумжамоа ҳисобида энг юксак самарадорликка эришгани таҳсинга лойиқ. Кучли учликдан Туркия (7 олтин ва 4 бронза) ҳамда Мексика (3 олтин, 5 кумуш ва 3 бронза) жой олишди. 

Лас-Вегасдаги чемпионатда қизлар турниридаги мукофотлар 17 мамлакат вакилаларига насиб этди. 9 мамлакат қизлари олтин медаль эгасига айланди.

АҚШдаги жаҳон чемпионатида энг яхши иштирокчи қизга аталган соврин ўзбекистонпик Кумушхон Файзуллаевага топширилгани нур устига аъло нур бўлди.


Мирзаҳаким Тўхтамирзаев,

Лас-Вегас, АҚШ

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг