UZ

Сўнгги янгиликлар

17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0

29 авг 18:50
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. “Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги кубоги” онлайн халқаро турнирининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Теглар :  Оғир атлетика
Хабар берганимиздек, шу кунларда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан оғир атлетика бўйича “Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги кубоги” онлайн халқаро турнири ўтказилмоқда.

Унда дунёнинг 32 мамлакатидан 150 нафарга яқин маҳоратли атлетлар ўз омадини синаб кўриш истагини билдиришди.

Оғир атлетика Ўзбекистонда кенг оммалашаётган  спорт турларидан бири саналади. Айни пайтда мамлакатимизда оғир атлетика билан 8 500 нафар юртдошимиз мунтазам шуғулланиб келмоқда.

Тренерларнинг умумий сони 264 нафар бўлиб, оғир атлетика спортига ихтисослашган иншоотлар сони 120 тани ташкил этади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоиз, ўзбекистонлик спорт усталари оғир атлетика бўйича мунтазам қитъа ва жаҳон чемпионатлари, Осиё ва Олимпия ўйинларида муносиб иштирок этиб келишмоқда.

Олимпия ўйинлари ғолиби Руслан Нуриддинов, катталар ва ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионлари Акбар Жўраев, Нигора Абдуллаева, кўплаб нуфузли мусобақалар совриндори Адҳамжон Эргашев, III ўсмирлар ёзги Олимпия ўйинлари совриндори Долера Давронова, Осиё ва жаҳон чемпионатлари совриндори Фарҳод Собиров каби спортчиларимизни бугун бутун дунёда яхши танишади.

Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси умидли ёшлар билан Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларига тўртта йўлланмани қўлга киритишга жуда яқин турибди. Бу эса юртимизда оғир атлетика спорти яхши ривожлангани ҳамда ўз анъаналарига эга эканлигидан дарак беради.

Бугун Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида мазкур турнирнинг очилиш маросими ўтказилди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг ўринбосари Шахрулло Маҳмудов, спортчилар, тренерлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Равшан Сайфиддинович бугунги мураккаб шароитда юртимизда оғир атлетика бўйича “Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги кубоги” онлайн халқаро турнири ўтказилаётгани, унда Олимпиада ва жаҳон чемпионлари Зулфия Чиншанло (Қозоғистон), Луис Москера (Колумбия), Ли Веньвень (Хитой) каби номдор спортчилар ҳам ўз омадини синаб кўраётгани, бу эса мусобақага бўлган қизиқиш юқори эканлигидан дарак беришини таъкидлаб, барча иштирокчиларга омад тилади.

Шундан сўнг бугунги беллашувлар давом эттирилди. Эркаклар ўртасида -67 кг вазн тоифасида ўтказилган мусобақада Ватанимиз шарафини Адҳамжон Эргашев ҳимоя қилди. У даст кўтаришда 147 кг, силтаб кўтаришда эса 183 кг натижа кўрсатиб, онлайн Халқаро турнир ғолиблигини қўлга киритди.

Мусобақа эртага якунланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг