UZ

Сўнгги янгиликлар

15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0

17 окт 12:35
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика: Ўзбекистон терма жамоаси Хитой ва Эронни ортда қолдириб, қитъада биринчи бўлди

Теглар :  Оғир атлетика
Баҳрайнда оғир атлетика бўйича поёнига етган жаҳон чемпионатида мамлакатимиз спортчилари 29 та мамлакат терма жамоалари орасида умум жамоада 1-ўринни эгаллади.

Эътиборлиси, чемпионатнинг деярли ҳар бир кунида ҳамюртларимиз совринли ўринларни қўлга киритиб, Ўзбекистон спорт шарафини улуғлади.

Чемпионатнинг дастлабки кунида 67 кг вазн тоифасида Адҳамжон Эргашев 3 та олтин медални, кейинги кунларда 73 кг вазн тоифасида Достон Ёқубов даст кўтаришда бронза, силтаб кўтариш ва икки кураш натижасига кўра, олтин, 81 кило оғирликдаги баҳсларда Муҳаммадқодир Тоштемировда 2 та кумуш ва 1 та бронза медалига, ёш спортчимиз Оғабек Тўхтаев бронза медалига, 87 кг вазн тоифасидаги беллашувларда ҳамюртимиз Турсуной Жабборова даст кўтаришда кумуш, икки курашда бронза медалига эга чиқишди.


Мусобақанинг 102 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шарофиддин Амриддинов 1 та олтин ва 2 та бронза медалларига мушарраф бўлиши ғалабаларимиз бардавом эканлигини кўрсатди.

Шу ўринда айтиш лозим, Амриддинов даст кўтариш машқида 172 кг билан Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони қатарлик Элбаҳ Фаресни ортда қолдириб, олтин медаль соҳибига айланиши юртимизда ушбу вазнда яна бир иқтидор соҳиби камолга етаётганлигини англатмоқда.

Сўнгги сарҳисобга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 3 та кумуш, 10 та бронза медали билан 1-ўринни, 4 та олтин, 5 та кумуш, 7 та бронза медаль олган Эрон вакиллари 2-ўринни, 4 та олтин, 3 та кумуш медаль соҳиби бўлган Хитой терма жамоаси кучли учликни якунлаган бўлса, Қозоғистон, Баҳрайн жамоалари улардан кейинги поғоналардан жой олишди.

Яна бир ўзига хос жиҳати Ўзбекистон терма жамоаси Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати ғолиблари Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраевнинг иштирокисиз шундай натижага эришиш билан қитъа чемпионатида илк бор медаллар сони жиҳатдан доимий пешқадамлар Хитой ҳамда Эрон терма жамоаларини ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Жорий йилнинг 5-16 декабрь кунлари Колумбияда ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтаган мазкур чемпионат давомида ундан иштирок этган 29 та давлат терма жамоаларидан атиги 13 таси совринли ўринларни қўлга киритди. 16 та терма жамоалар эса ўз юртларига медалсиз қайтишди.

Қитъа чемпионатида зафар қучган оғир атлетикачиларимиз бугун Тошкентга қайтиб келишади.

Тўлқин РЎЗИЕВ.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг