UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

16 июл 16:37
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Ўзбекистонда Париж Олимпиадаси учун лицензион мусобақа ўтказилади

2024 йили Парижда ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмалар тақдим этадиган қитъа чемпионати Ўзбекистонда ўтказилади.

Бу ҳақда бугун пойтахтимизда якунланган Осиё оғир атлетика федерацияси Ижроия қўмитаси йиғилишида эълон қилинди. 

Бугун 16 июль куннинг биринчи ярмида Спортни ривожлантириш вазирлигида Осиё оғир атлетика федерациясининг навбатдаги Ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Осиё оғир атлетика федерацияси Ижроия қўмита аъзоси бўлган 11 нафар делегат тўғридан-тўғри, 9 нафар эса онлайн тарзда қатнашди.


Кун тартибига кўра, Осиё оғир атлетика федерацияси президенти Муҳаммад Юсуф Ал Мана қитъада олимпия спорт тури бўлган оғир атлетикани ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, ўтказилаётган чемпионатлар хусусида сўз юритиб, Ўзбекистонда бошланаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида нафақат кучли спортчилар, балки мутахассислар, турли комиссия ходимлари учун ҳам катта тажриба майдони бўлишини билдирди. Тошкент тажрибасини бошқа мамлакатларда ҳам оммалаштириш, андоза олиш, ўрганиш лозимлигини таъкидлади.


Йиғилиш давомида жорий йил 6-16 октябрь кунлари Бахрайн давлатида катталар ўртасида ўтадиган қитъа чемпионатига тайёргарликнинг бориши таҳлил қилинди. Бу хусусда Бахрайн оғир атлетика федерацияси президенти ўз ҳисоботини тақдим этди.

Шунингдек, кун тартибидан жой олган кейинги йиллардаги қитъа чемпионатлари манзилини аниқлаш ижроия қўмита аъзолари диққат эътиборида бўлди.

Билдирилган фикр ва таклифларга биноан ҳамда ўтказилган тақдимотлар асосида Ижроия қўмита аъзоларининг овоз бериши натижасида 2023 йилги ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини Ҳиндистон пойтахти Деҳли, катталар ўртасидаги қитъа чемпионатини қабул қилишни эса Жанубий Кореянинг Чинжу шаҳри қўлга киритди. 

Барчанинг эътиборини тортган масалалардан бири - Париж-2024 олимпия ўйинлари учун йўлланмалар тақдим этадиган 2024 йилги Осиё чемпионати бўлди. Мазкур нуфузли мусобақани ўтказишга Ҳиндистон, Туркманистон ҳамда Ўзбекистон даъвогарлик қилди.


Осиё оғир атлетика федерацияси Ижроия қўмитаси аъзоларининг овоз бериши натижасида Ўзбекистон яна икки йилдан сўнг Олимпия йўлланмалари ўйналадиган қитъа чемпионатини қабул қиладиган мамлакат сифатида танланди.

-Оғир атлетика спортининг халқаро майдондаги ривожида мамлакатимизнинг ўз ўрни бор, албатта. 2024 йилги Олимпия ўйинларига йўлланмалар берадиган қитъа чемпионатининг Ўзбекистонда ўтказилиши бу, спортчиларимиз учун Париж-2024 чиптасини қўлга киритишлари учун катта имконият. Қолаверса, бу чемпионатнинг Ўзбекистонда ўтиши оммавий спорт тарғиботида,  юртимизнинг халқаро спорт майдонидаги обрў-эътиборига ижобий таъсир кўрсатиши билан аҳамиятлидир, - деди Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов. 

Фикр-мулоҳазаларга бой ўтган Ижроия қўмита йиғилишида Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов ҳамда Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Муҳаммад Жолуд фахрий меҳмон сифатида иштирок этиб, иштирокчиларни муборакбод этди.

Бугун куннинг иккинчи ярмида пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида Осиё оғир атлетика федерациясининг кенгайтирилган конгресси бўлиб ўтади.

Т. Рўзиев

Ё. Мелибоев суратлари.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг