UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

03 июл 09:29
Янгиликлар

Гимнастика, Оғир атлетика

Оғир атлетика ва спорт гимнастикаси бўйича терма жамоаларимиз Грузияга йўл олишди

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари, шунингдек, спорт гимнастикаси бўйича эркаклар терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш учун Грузияга йўл олди.

Мураббий Баҳром Мендибоев қўл остидаги оғир атлетикачиларимиз 11 августга қадар Бакуриани шаҳрида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишади. Таркибга Руслан Нурудинов, Акбар Жўраев, Достон Ёқубов, Адҳамжон Эргашев, Турсуной Жабборова каби 15 нафар спортчимиз жалб қилинган. 

Спорт гимнастикаси бўйича эркаклар терма жамоамиз эса Тбилиси шаҳрида машғулот олиб боради. Мазкур йиғин 23 июлга қадар давом этиб, мураббийлар штаби унга Расулжон Абдураҳимов, Ўткирбек Жўраев, Ҳабибулло Эргашев каби 10 нафар спортчини жалб қилган.

Қайд этиш жоиз, оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ва Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари орасидаги фарқ 10 кунни ташкил этади. Спорт гимнастикаси бўйича дунё биринчилиги қитъа Олимпиадаси билан бир вақтда бўлиб, мусобақалар орасидаги фарқ атиги 1 кун. Шу боис, мазкур йиғин ҳар икки спорт тури учун муҳим ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг