UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

20 май 17:43
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Ёшларимиз Фужида ўтказиладиган жаҳон чемпионатида иштирок этишади

Теглар :  Оғир атлетика
1-8 июнь кунлари Фужи давлатининг Сува шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Дунёнинг 20 ёшгача бўлган кучли атлетлари иштирок этадиган мазкур мусобақада юртимиз шарафини терма жамоамиз аъзолари Адҳамжон Эргашев (-73 кг) ва Акбар Жўраев (-109 кг) ҳимоя қилишади.

51 давлатдан 500 нафардан спортчилар иштирок этиши кутилаётган жаҳон биринчилиги 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига юқори рейтинг очколарини тақдим этиши билан ҳам аҳамиятлидир. Шунингдек, ушбу мусобақа вакилларимиз учун жорий йилнинг сентябрь ойида Таиланд давлатида бўлиб ўтадиган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик вазифасини бажаради.

Эслатиб ўтамиз, ўтган 2018 йилда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 7-14 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилиб, унда Адҳамжон Эргашев олтин, Акбар Жўраев кумуш медални қўлга киритган эди.


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг