UZ

Сўнгги янгиликлар

17:23Гэтжи деярли уч ойдан сўнг Оқ уйдаги турнирда Топурияни қандай мағлуб этганини тушунтирди 0 16:52Синдаров рапид бўйича дунё рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Олдинда фақат афсона бор! 0 16:21Эрлинг Холанд учинчи ўринга кўтарилиб олди 0 15:50Жастин Гэтжи нима учун Исламнинг мухлиси эканлигини тушунтирди 0 15:19"Иккала вариант ҳам аъло". Дана Уайт Топуриянинг навбатдаги рақиби ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:48Раҳмонов ММА тарихидаги уч севимли жангчисини очиқлади 0 14:17Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради 0 13:46Волкановски Рамазоннинг вазнидаги чемпионлик жангига ўз тахминини айтди 0 13:15Жейк Пол UFC "ҳайдаган" Майкл Пейжга шартнома таклиф қилмоқда 0 12:44Махачев – Нурмагомедовнинг UFC`га ўтиши ҳақида: "Усмон Топ-10 рақиб билан жанг қилади" 0 12:13Роналду 979-голига муносабат билдирди 0 11:41Гусков октябрь ойида жанг ўтказадими? Богданнинг ўзи бу саволга жавоб берди 0 11:10Дана Уайт Саладин Парнасснинг UFC`даги муваффақиятли дебютига изоҳ берди 0 10:39Ислам Махачев ниҳоят Шавкат Раҳмоновнинг жанг ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди 0 10:08"Челси" 9 та гол урилган Лига кубоги ўйинида 0:2 ҳисобидан камбэк қилди + ВИДЕО 0

13 сен 15:52
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетикачиларимиз Ашхободга кучли таркиб билан йўл олишмоқда

Теглар :  Оғир атлетика
Туркманистон пойтахтида бўлиб ўтадиган Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларининг бошланишига 4 кун вақт қолди.

Хабар бериб ўтганимиздек ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон 189 нафар спортчи билан иштирок этади. Ҳозирда деярли барча спорт турлари бўйича терма жамоалар мусобақа олдидан ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинларини якунлаб, Ашхобод сафарига жўнаб кетишга шай бўлиб туришибди. 

Эътиборли жиҳати шундаки, Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари тарихида биринчи марта 64 мамлакат вакиллари иштирок этишади. Уларнинг 45 тасини Осиё давлатлари ташкил этса, Океания минтақасидан ҳам 19 та мамлакат вакиллари Ашхободдаги мусобақада ўз омадларини синаб кўришади. Мусобақа дастуридан 21 та спорт тури ўрин олган бўлиб, уларнинг 20 тасида ўзбекистонлик спортчилар ҳам ғолиблик учун кураш олиб бориши хақида биз олдинроқ хабар бериб ўтгандик. 

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, кўпгина спорт турларида Ўзбекистон вакиллари мусобақанинг асосий фаворитлари сифатида эътироф этилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раҳбарияти ҳам Туркманистон пойтахтига кучли таркибни юборишга қарор қилди. Терма жамоамизнинг 11 кишилик таркибида ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари, Осиё чемпионлари, нуфузли халқаро турнирлар ғолиблари бор. 

Демак, Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларида юртимиз шарафини қуйидаги атлетларимиз ҳимоя қилишади: 

Эркаклар терма жамоаси 

-69 кг. Достон Ёқубов – Рио-2016 Олимпия ўйинлари иштирокчиси, 2017 йилги “Ислом бирдамлик ўйинлари” ва Осиё чемпионатининг бронза медали соҳиби,

-77 кг. Шахзод Худойберганов - 2017 йилги ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳиби,  

-85 кг. Улуғбек Алимов – “Ислом бирдамлик ўйинлари”нинг кумуш медали совриндори, 

-94 кг. Фарходбек Собиров - 2017 йилги ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати ғолиби,  

-105 кг. Иван Ефремов – Рио-2016 Олимпия ўйинлари иштирокчиси, 2017 йилги “Ислом бирдамлик ўйинлари” ва Осиё чемпионатида кумуш медали соҳиби, 

+105 кг. Рустам Джангабаев – Осиё чемпиони, “Ислом бирдамлик ўйинлари” ғолиби ва рекордчиси. 


Қизлар терма жамоаси 

-48 кг. Маҳлиё Тоғоева - 2014 йилги Осиё ўйинлари бронза медали эгаси, 

-58 кг. Муаттар Набиева - 2017 йилги “Ислом бирдамлик ўйинлари” бронза медали эгаси,  

-63 кг. Кумушхон Файзуллаева - 2017 йилги ёшлар ўртасида Осиё чемпионатида олтин медаль соҳиби, 

-75 кг. Омадой Отақўзиева – 2017 йилги “Ислом бирдамлик ўйинлари” ва Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори, 

-90 кг. Долера Давронова - 2017 йилги Осиё чемпионати бронза медали эгаси.  

Ашхободда терма жамоамизга уч нафар мутахассис мураббийлик қилишади. Булар: Баҳром Абдумаликов, Баҳрам Мендибаев ва Маҳмуд Тоғоев. Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов Туркманистон пойтахтига Осиё оғир атлетика федерациясининг вице-президенти сифатида ташриф буюради. Шунингдек, Шаҳрилло Шарипович мусобақанинг элит жюрилари қаторида беллашувларга ҳакамлик қиладилар. 

Биз Ашхобод сафарига жўнаб кетаётган делегациямизнинг барча аъзолари қаторида оғир атлетика бўйича терма жамоамизга ҳам мусобақада омад ва зафарлар тилаб қоламиз. Маълумот учун, Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларида оғир атлетика бўйича беллашувлар 18-25 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг