UZ

Сўнгги янгиликлар

20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0

05 ноя 15:38
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетикачиларимиз Перуга жўнаб кетишди

8-11 ноябрь кунлари Перу пойтахти Лима шаҳрида оғир атлетика бўйича нуфузли Гран-при мусобақаси бўлиб ўтади.

Дунёнинг энг сара атлетлари қатнашадиган мазкур мусобақада терма жамоамизнинг 3 нафар вакили Адҳамжон Эргашев (-67 кг), Достон Ёқубов (-73 кг) ва Муаттар Набиева (-55 кг) юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

“Ушбу мусобақада жаҳоннинг энг сара юлдузлари иштирок этишади. Унда қатнашиш учун Халқаро оғир атлетика федерацияси махсус таклифнома жўнатган бўлиши керак. Бундай мусобақани ўтказишдан мақсад келаси йилги Олимпия ўйинларида “А” гуруҳида иштирок этиши кутиладиган спортчиларни тўплаб, улар орасида шиддатли рақобат юзага келтиришдир. Умид қиламизки, юртимиз номидан таклиф этилган 3 атлетимиз ўзларига билдирилган ишончни оқлай олишади”, – деди Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов.

«Бу каби мусобақада биринчи марта иштирок этишим. Унда ҳар бир вазн тоифасининг энг кучли спортчилари қатнашади. Қолаверса, турнир ўтадиган мамлакат ҳам анча олисда бўлгани учун сал аввалроқ боришимиз керак. Федерациямиз, халқимиз бизга ишонч билдириб туришибди. Насиб қилса, бу ишончни, албатта, оқлаб қайтамиз«, – деди Адҳамжон Эргашев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг