UZ

Сўнгги янгиликлар

16:01Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди 0 15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0 14:28Мерганларимиз Жаҳон чемпионатида тарихий бронза медалини қўлга киритди 0 13:57Дакар-2026 ёшлар Олимпиадасида бугун бир спортчимизга мухлислик қиламиз 0 13:26Ислам Махачев фаолиятини якунлаши ҳақида: "Онамга қулоқ соламан" 0 12:45"Манчестер Юнайтед"нинг 16 ёшли тарбияланувчиси "Реал"га ўтишга яқин турибди 0 12:14Тедди Ринер Ўзбекистонга келади 0 11:43Махачев UFC'даги учинчи чемпионлик ҳақида: "Бунинг учун Ўзбекистонда қолиб бир ой ош ейишим керак" 0 11:12Бугун Акбар Жўраев Жаҳон чемпионатида медаль учун курашади 0 10:51Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаш қарорига муносабат билдирди 0 10:09Тошкентда самбо бўйича 50-жаҳон чемпионати бошланди 0 22:18Емельяненко, Махачев ва бошқалар. Самбо бўйича Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0

23 май 10:37
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетикачиларимизнинг Токио Олимпиадаси учун рейтингдаги ўрни билан танишинг

Япония пойтахти мезбонлик қиладиган навбатдаги Олимпия ўйинларига ҳам кун сайин яқинлашиб бормоқдамиз.

Спортчилар учун ўтаётган ҳар бир кун ғанимат. Зеро, кўплаб спорт турларида Олимпия ўйинларига йўлланма олиш учун рейтинг очколарини йиғиш бўйича ўзига хос пойга кечмоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси навбати билан рейтинг асосида йўлланма бериладиган спорт турлари бўйича ҳамюртларимизнинг ҳолати ҳақида сизларга маълум қилиб боради. Айни пайтда оғир атлетика бўйича терма жамоамиз вакилларининг Олимпиада рейтингидаги ўрни ҳақида маълум қиламиз:

Эркаклар:
-61 кг:
1. Фабин Ли (Хитой) – 2176 очко (312 кг)
6. Адҳамжон Эргашев – 1835 очко (293 кг) (йўлланма зонасида)

-67 кг:
1. Лию Чен (Хитой) – 2301 очко (339 кг)
7. Достон Ёқубов – 1858 очко (319 кг) (йўлланма зонасида)
8. Адҳамжон Эргашев – 1835 очко (316 кг) (йўлланма зонасида)

-73 кг:
1. Чжийон Ши (Хитой) – 2485 очко (362 кг)
12. Достон Ёқубов – 1858 очко (326 кг) (йўлланма зонасида эмас)

-81 кг:
1. Дайин Ли (Хитой) – 2258 очко (375 кг)
. . .

-96 кг:
1. Тао Тиян (Хитой) – 2255 очко (407 кг)
19. Суннатилла Ўсаров – 1510 очко (346 кг) (йўлланма зонасида эмас)

-109 кг:
1. Симон Мартирасян (Арманистон) – 2323 очко (435 кг)
3. Акбар Жўраев – 1916 очко (410 кг) (йўлланма зонасида)

+109 кг:
1. Лаша Талахадзе (Грузия) – 2593 очко (478 кг)
. . .

Аёллар: 
-55 кг:
1. Цуюн Лияо (Хитой) – 2200 очко (224 кг)
4. Муаттар Набиева – 1801 очко (212 кг) (йўлланма зонасида)

Изоҳ:
1. Рўйхатда йўлланма зонасига яқин спортчиларимиз номи келтириб ўтилган
2. Регламентга кўра, Токио Олимпиадасида ҳар бир вазнда 14 нафар атлет иштирок этиши белгиланган. Ушбу рейтингда кучли саккизликдан жой олган спортчилар тўридан тўғри лицензия эгасига айланса, қолган 6 квота қўшимча кўрсаткичлар асосида тақсимланади.
3. Бир спортчи Олимпиада саралашида турли вазн тоифаларида иштирок этиши ва йўлланма олиши мумкин. Бироқ якунда қайси йўналишда рўйхатдан ўтишини миллий федерация ва МОҚ танлайди
4. Ҳар бир терма жамоа эркаклар ва аёллар ўртасида 4 тадан, жами 8 та квота олиши мумкин. Олимпия вазн тоифалари эса 7 тадан. Айтайлик, агар бир терма жамоанинг 4 нафардан кўпроқ иштирокчиси йўлланма олса, бу ҳолатда ҳам қайси вазн тоифасидаги атлет Олимпиадада иштирок этишини миллий федерация ва МОҚ танлаш ҳуқуқига эга.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг