UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

24 мар 13:40
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетикачиларимизнинг йиғини Чирчиқда давом этмоқда

Теглар :  Оғир атлетика
Айни пайтда оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Чирчиқ шаҳридаги ўз базасида навбатдаги йиғинни давом эттирмоқда.

Баҳром Мендибоев қўл остидаги жамоамиз Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ходимларининг назорати остида шуғулланишяпти. Мазкур йиғин 2 апрелгача давом этиши режалаштирилган бўлиб, ушбу вақт мобайнида спортчиларимиз техник ва тактик жиҳатлар бўйича ўз маҳоратларини ошириб олиши кўзда тутилган. Машғулотлар карантин ҳолатида олиб борилмоқда. 


«Айни пайтда олимпия ўйинларга тайёргарлик кўраётган таркибимиз билан ўқув-машғулот йиғинларини давом эттирмоқдамиз. Олдимизда 2 та асосий мусобақа турибди. Булар Осиё чемпионати ва Олимпия ўйинлари. Афсуски, ҳозирги вазиятда қитъа биринчилигининг ўтиши сўроқ остида бўлиб турибди. Шундай бўлса ҳам, жамоамиз бунга эътибор қилмаган ҳолда тайёргарликни давом эттирмоқда. Бу борада ҳукуматимиз бизга барча шароитларни яратиб берган. Йиғин давомида спортчиларимизнинг жисмоний тайёргарлиги билан бирга ўз вазн тоифалари учун белгиланган юкламаларни ҳам назорат қилмоқдамиз», – деди Баҳром Мендибоев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг