UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52Тошкент Осиё Паралимпия қўмитаси Бош ассамблеясига мезбонлик қилади 0 17:09Стол тенниси бўйича терма жамоамизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:30Тьерри Анри УЕФА президенти мукофотига сазовор бўлди 0 15:56Акбар Исломбоевнинг жанги co main event мақомида ўтади 0 15:03Мария Тимофеева US Open туфайли Монтеррей турниридаги иштирокини якунлади 0 14:33Нурмагомедов ўз вазнида! UFC Shanghai турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 14:00УЕФА Инфантинога қарши жиноий иш қўзғатишга тайёрланмоқда 0 13:18Хитой 2027 йилги «Формула-1» мавсумини очиб бериши мумкин 0 12:30Жалгас Жумагулов Ўзбекистонда жанг қилади 0 11:53Волкановски UFC 333 олдидан Евлоевни огоҳлантирди 0 11:01Озарбайжон Президенти "Сабаҳ"га катта миқдорда пул ажратди 0 10:22Бивол ва Смит чемпионлик жанги санаси ҳамда жойини келишиб олди 0 09:43Тарихий олтин медаль: Академик эшкак эшувчиларимиз Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев жаҳон чемпиони! 0 08:26Энтони Жошуага 10 кун муҳлат берилди 0 07:54"Барселона" ўз уйида "Атлетик Бильбао"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди + ВИДЕО 0

07 июн 11:20
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетикачимиз жаҳон чемпионатида учта олтин медалга сазовор бўлди

Теглар :  Оғир атлетика
Фижининг Сува шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда.

Бугун мусобақанинг еттинчи кун дастурида терма жамоамизнинг умидли вакилларидан бири Акбар Жўраев ўз иштирокини якунлади.

-109 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Жўраев даст кўтаришда 182 кг, силтаб кўтаришда 216 кг ва икки кураш бўйича 398 кг натижа қайд этди. Мусобақада иштирок этган спортчилар орасида ҳеч бир атлет ҳамюртимизнинг натижасига яқинлаша олмади ва полвонимиз жаҳон чемпионатининг 3 та олтин медалига сазовор бўлди.

Ёшлар ўртасида ЖЧ. Фижи, Сува. 
Эркаклар, -109 кг.
1. Акбар Жўраев (Ўзбекистон) – 398 кг (182 кг + 216 кг)
2. Сангун Хван (Жанубий Корея) – 384 кг (174 кг + 210 кг)
3. Даниил Вагаицев (Россия) – 381 кг (175 кг + 206 кг)

Таъкидлаш жоиз, бу терма жамоамизнинг мусобақадаги иккинчи муваффақиятидир. Куни кеча -67 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Адҳамжон Эргашев ҳам ўз вазн тоифасида жаҳонда тенгсиз эканлигини намойиш этган эди. Шунингдек, ҳамюртларимиз бу ғалабалари билан Токио Олимпиадасига ҳам қимматли рейтинг очколарини қўлга киритишди. Акбар Жўраев ўтган йили Тошкентда ўтган ёшлар ўртасидаги ЖЧда кумуш медаль билан чекланган эди. Бу йил эса ушбу натижани ортиғи билан яхшилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
07 июн 13:26:59
Алишер Гайратович
Уни аста секинлик катталар уртасидаги кичик нуфузли турнирларга катнаштириб, тажрибасини ошириш керак. Натижа ажойиб!
   
07 июн 12:28:51
Bek
Мана Руслан Нуриддиновга яхшигина рақобатчи ва ўрнини боса оладиган умидли номзод.
   
07 июн 12:24:21
Dilshot Solihov
Gap yo'q malades.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг