UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

06 июл 14:56
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетикачимиздан олинган допинг-синамада аниқланган тақиқланган модда юзасидан текширув бошланди

Тобора яқинлашиб келаётган 4 йилликнинг энг катта спорт байрами ҳисобланган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари олдидан спортчилар алоҳида назоратга олинган.

Жумладан, тақиқланган моддаларни истеъмол қилиш ҳолатларига йўл қўймаслик ва бундай ҳолат юз берган бўлса спортчига нисбатан жазо чоралари қўлланилмоқда.

Гап шундаки, жорий йилнинг март ойида ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилган бўлиб, мазкур чемпионатда 17 ёшли спортчи Мухлиса Абдуллаевадан (2-ўринни эгаллаган) тегишли тартибда допинг-синама олинган эди. Афсуски, олинган допинг-синамада тақиқланган модда аниқланган.

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги оғир атлетикачи М.Абдуллаеванинг допинг-синамасида "Тестостерон ва тестостерон прогормонлари" тақиқланган моддалар аниқланганлиги юзасидан ўрганиш ишларини бошлади.

Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон антидопинг кодекси талабларига кўра, вазият юзасидан ўрганиш ишлари тугашига ва якуний хулоса чиқарилгунга қадар спортчи барча мусобақаларда қатнашишдан вақтинча четлаштириб турилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг