UZ

Сўнгги янгиликлар

12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0 10:06Saber Tashkent Grand Prix 2026 — IJF тарихида илк бор ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақа! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:35ЕЧЛ. МЮ ва "ПСЖ"да дуранг , "Бавария"да мағлубият, "Ливерпуль", "Атлетико"да ғалаба + ВИДЕО 0 09:04Россия бокс терма жамоасининг Тошкентга келадиган таркиби эълон қилинди 0 08:34Бекзод Абдураҳмонов, Разамбек Жамалов ва яна бир ҳамюртимиз ўрин олган RAF Лигаси рейтинги янгиланди 0 08:03"Лондон тизимини кутмагандим, лекин..." — Жавоҳир Синдаров 0 07:32ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Сабаҳ"ни тор-мор этди 0 07:01Анқара Challenger: Никита Белозерцевнинг юриши ниҳоясига етди 0 19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0

17 июн 13:08
Янгиликлар

Гимнастика, Бошқалар

Оксана Чусовитина: “Мураббийнинг маошини кўтармай, яхши натижага эришиш қийин”

Хабарингиз бор, ўтган ҳафта афсонавий гимнастикачимиз, еттита Олимпиадада иштирок этган курраи заминимиздаги ягона спортчи Оксана Чусовитина сайтимиз меҳмони бўлган эди.

42 ёшни қаршилаган ва ҳали катта спортдан кетиш ҳақида умуман ўйламаётган Оксана билан суҳбатимиз қизиқарли кечганди. Саволлардан бири мураббийларимизнинг савияси ҳақида бўлди.  

– Мураббийнинг маошини кўтариш орқали натижани яхшилаш мумкин, - деди гимнастикачимиз. - Бу исбот талаб қилмайдиган аксиома. Мураббийнинг маошини етарли даражада кўтариб қўйинг, у сунъий равишда қўшимча гуруҳларни очмайди.

Мураббий маоши фарзандларини тўкис таъминлаш учун етмаганидан шунга мажбур бўляпти. Қачонки мураббий залда спортчилар билан 8 соат ишламас экан, натижа ҳеч қачон ижобий бўлмайди. Мураббийнинг меҳри ҳаммага етмайди.


Мураббий битта залдаги ишини тезроқ тугатиб, иккинчисига боришга ҳаракат қилади. Чунки, шундай қилмаса бўлмайди. Мен бу ерда мураббийни танқид қилмоқчи эмасман. Уларни ҳам тўғри тушуниш керак. Ўзи истамаган ҳолда бу ишларга қўл уряпти. Шу боис, мураббийнинг маошини ошириш керак.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг