UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0

12 июн 14:40
Янгиликлар

Гимнастика

Оксана Чусовитина ўтирган самолётда бомба бўлган экан

Хабарингиз бор, ўтган ҳафта афсонавий гимнастикачимиз, еттита Олимпиадада иштирок этган курраи заминимиздаги ягона спортчи Оксана Чусовитина сайтимиз меҳмони бўлган эди.

42 ёшли қаршилаган ва ҳали катта спортдан кетиш ҳақида умуман ўйламаётган Оксана билан суҳбатимиз жуда ҳам қизиқарли ва хушчақчақ тарзда ўтди. Чусовитина суҳбат сўнггида қизиқарли маълумотни айтиб берди. Уни сизларга ҳам илинишни лозим топдик.

– Ўтган йили АҚШдан Германиянинг Франкфурт шаҳрига учаётганимда мен жой олган самолёт бортида бомба бўлган, - деди гимнастикачимиз. - Ҳа, бу ҳазил гап эмас, айни ҳақиқат. Биз фавқулодда Нью-Йорк халқаро аэропортига қўнишга мажбур бўлгандик. Океан устида шундай кўринмас чизиқ борки, самолёт ундан ўтганидан кейин хоҳласа ҳам ортга қайта олмайди. Бахтимизга ўша кўринмас чегарадан ўтмаган эканмиз.


Энг қизиғи, самолёт пилотлари ихтиёрида 7 дақиқа вақт бор эди. Ана шу вақт ичида биз тахминан 10-15 минг метр баландликдан аэропортга қўнишимиз шарт бўлган. Самолёт икки дақиқада пастга эркин ва мажбурий “шўнғиш”ни амалга ошириши керак эди.

Эътиборлиси, ўша пайтда ухлаб қолган эканман. Очиғи, нима бўлаётганини тушунмаганман. Нимага Нью-Йоркка қўндик, нима учун ҳаммани эвакуация қилишяпти? Худди кинога ўхшайди. Ҳалигача бу дахшатли воқеани эслаганимда, кўз ўнгим қоронғилашиб кетади.  


Биласизми, самолёт бортида оз эмас, кўп эмас 500 нафар йўловчи бўлган. Пилот самолёт бортига бомба қўйилганлиги ҳақидаги хабарни ўша заҳоти айтганди. Чунки, халқаро меъёрларга кўра, пилот бу ҳақда бортдагиларга хабар бериши ва уларни огоҳлантириши шарт экан.

Кимдир йиғларди, айримлар илтижо қилишга тушиб кетишганди. Ҳақиқатан ҳам, дахшатли воқеа бўлганди. Натижада рейсимиз бекор қилинган эди. Ўзи ундан аввал ҳам парвозлардан қўрқар эдим. Ўтган йилги воқеадан сўнг қўрқув яна ошди.  


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг