UZ

Сўнгги янгиликлар

11:12Бугун Акбар Жўраев Жаҳон чемпионатида медаль учун курашади 0 10:51Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаш қарорига муносабат билдирди 0 10:09Тошкентда самбо бўйича 50-жаҳон чемпионати бошланди 0 22:18Емельяненко, Махачев ва бошқалар. Самбо бўйича Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0

31 окт 07:14
Янгиликлар

Бокс/ММА, Теннис, Таэквондо

Олимп сари интилган алплар

Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги спортнинг яккакураш турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби шуғулланувчиларининг кўпчилиги миллий терма жамолар сафида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Бугун мазкур спорт мактабида бокс, дзюдо, оғир атлетика, эркин кураш, юнон-рум кураши, каратэ, таэквондо (ВТФ), кураш, қўл жанги, велоспорт, ўқ отиш, от спорти турлари мавжуд бўлиб, 712 спортчи 50 нафар тажрибали мураббйилар қўл остида маҳоратларини ошириб боришяпти. 

Спорт мактаби тасарруфидаги Бўстонлиқ туман Чорбоғ қўрғонида оғир атлетика базаси, Ангрен шаҳридаги бокс заллари ҳамда вилоятнинг туман ва шаҳар ҳудудларида жойлашаган машғулот залларида етарлича яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланган спортчилар мамлакат ва халқаро миқёсидаги беллашувларда деярли медаллар билан қайтишмоқда. 

Бунга яққол далилни қўл жанги, дзюдо, бокс, таэквондо (ВТФ), велоспорт, оғир атлетика, кураш, ўқ отиш, юнон-рум кураши, каратэ сингари спорт турларидан эришилган натижалар ҳам кўрсатиб турибди. 

Шоҳида Раҳимова (қўл жанги), Шаҳноза Низомова (қўл жанги), Дилфуза Рустамова (дзюдо), Аслиддин Бобоев (бокс), Ойбек Жўраев (бокс), Жаъфарбек Шаҳбозов (бокс), Асадбек Холиқов (таэквондо ВТФ), Жамила Панфилова (оғир атлетика), Умида Қирғизбоева (оғир атлетика), Тоҳир Қутбиддинов (дзюдо), Дилфуза Рустамова (дзюдо), Ирода Азимбоева (ўқ отиш), Бекзод Раҳматуллаев (ўқ отиш), Ойбек Асилов (ўқ отиш), Шаҳноза Низомова (қўл жанги)лар каби ўнлаб миллий ва халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндорлари бор. 

Бокс бўйича яқиндагина Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида тажрибали мураббийлар Маҳмуд Хўжаев ҳамда Илёс Раҳимжоновлар қўл остида шуғулланадиган боксчилардан Ойбек Жўраев (56 кг.), Элнур Абдураимов (64кг.), Жаҳонгир Раҳмонов (69 кг.), Абдумалик Халаков ( 60 кг. Зангиота т.) биринчи, Сардор Музаффаров (60 кг.) иккинчи, Маъмуржон Эшқувватов (49 кг.), Достон Хўжаев (52 кг.), Жанболат Ермаханов (69 кг.), Бекзодбек Турсунбоев (69 кг.), Санжар Турсунов (91 кг.) учинчи ўринларни қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллагани Тошкент вилояти учун ҳам, вилоят бокс федерацияси (раиси Ғайрат Абдувоҳидов) ҳамда спорт мактаби учун ҳам фахр ва ғурур экани ҳамда ушбу масканда спортга бўлган эътибор юқорилигидан далолат.  

Сўзимиз бошида айтиб ўтганимиздек, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоалари сафида оғир атлетика бўйича ўн икки нафар, ўқ отиш спорт турида тўққиз нафар, таэквондо (ВТФ)да ўн бир нафар, велоспортда тўрт нафар, каратэда саккиз нафар, боксда ўн бир нафар, дзюдода уч нафар спорт мактаби шуғулланувчилари мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишмоқда.

Раҳматилла КАРАТАЕВ, Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги спортнинг яккакураш турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори: 

- 2019-2020 йилларда мактабимиз олдига қўйилган шарафли вазифа – кейинги йили Токио (Япония)да ўтказиладиган XXXII ёзги Олимпиада ўйинлари лицензияларини қўлга киритиш бўлади. Мазкур вазифаларни бажарилишида ўқув-машғулотларда мунтазам равишда ўтказиладиган мақсадли ва самарали машқлар ёрдамида ўқувчиларимизнинг спорт маҳоратини ошириб борамиш. Албатта, Республика, Осиё ва жаҳон миқёсидаги мусобақаларда спортчиларимининг иштирок этиши ҳамда муваффақиятли натижалари улароқ, миллий терма жамоаларимиз таркибига  энг муносибларини йўналтириш орқали бундай эзгу-мақсадларга эришиб борамиз.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбирмиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг