UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0 23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0

19 май 11:36
Янгиликлар

Спорт курашлари, Париж-2024

Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин

Хабарингиз бор, Бишкек шаҳрида ўтган Осиё қитъаси спортчилари учун Париж-2024 Олимпиадасига лицензия берувчи турнирда Бекзод Абдураҳмонов ўзининг учинчи Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритганди.

74 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори 1/2 финалда қирғизистонлик Орозобек Токтомамбетовни 6-0 ҳисобида мағлубиятга учратган ва терма жамоамизга навбатдаги лицензияни тақдим этганди. Бу Абдураҳмонов учун учинчи Олимпиада бўлиши керак.

Аммо шошилишга бироз эрта экани кеча тарқалган хабарларда аён бўлди. Гап шундаки, Бекзод Абдураҳмонов Париж-2024 Олимпиадасига бормаслиги, унинг ўрнини маҳаллийлаштирилган россиялик "легионер" Разамбек Жамалов эгаллаши мумкин. Спорт курашларида ҳам қоида бўйича худди оғир атлетикага ўхшаб лицензия жамоага берилади. Мураббийлар штаби хоҳласа, Абдураҳмоновнинг лицензиясини кучли қолдириши ҳам мумкин. 

Биздаги маълумотларга кўра, яхши ният билан Ўзбекистон фуқаролиги берилган Жамалов ҳозирда ўзининг яхши спорт формасига кириб олган. Бекзод ҳам ёмон спорт формада эмас, акс ҳолда Олимпиада лицензиясини ютиб олмасди. Хасавюртлик Жамалов икки карра (2020, 2022) Россия чемпиони ҳисобланади. Россия чемпионатининг финалида Олимпиада чемпиони Заурбек Сидаков билан тенгма-тенг курашган. Истеъдодига шубҳа йўқ, лекин сўнгги йилларда жароҳатлар исканжасига тушиб қолди ва бунинг натижасида жуда кўп мусобақаларда иштирок эта олмади. 

Хуллас, Ўзбекистон спорт курашлари тарихида илк бор Олимпиадага борадиган курашчини шу йўл билан аниқлаймиз. Ушбу мини турнир 6-9 июнь кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтади. Унда энг яхши натижа қайд этган курашчи 74 кг вазн тоифасида Ўзбекистон номидан Париж-2024 Олимпиадасига боради. У Бекзод Абдураҳмонов бўладими ёки Разамбек Жамалов, буни тез орада билиб оламиз. 

Мураббийлар штаби ёки бошқа шахсларнинг шу йўл билан энг яхши курашчини аниқлаши қанчалик тўғри қарор бўлганини Париж Олимпиадасида билиб оламиз. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг