UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Алекс Перейра Ган билан жанг аслида қачон ўтказилиши кераклигини айтди 0 16:12Моуринью "Реал Мадрид"нинг олти футболчисини трансферга қўяди 0 15:30"Менга Жейк Полни боксдан йўқотиш вазифаси қўйилганди. Вазифани виждонан бажардим" - Жошуа 0 14:58"Гэтжи мени кибрли деб ҳисоблайди, аммо бу қандай тугашини биласизлар" - Топурия 0 14:086 нафар боксчимиз World Boxing рейтингида пешқадам сифатида қайд этилди 0 12:54Саудия Арабистони Жаҳон чемпионати ўйинлари учун бепул чипталар тарқатади 0 11:32Хотамбек Бойназаровга мағлуб бўлган жангчи UFC'га ўтди 0 10:56Нурмагомедов Макгрегорнинг қайтишига ишонмаяпти 0 09:33Дмитрий Бивол фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 08:57Водилда белбоғли кураш бўйича анъанавий турнир ўтказилди 0 08:12ФИФА Жаҳон чемпионати олдидан Абдуқодир Ҳусановга алоҳида эътибор қаратди 0 19:31Сенсация: Соболенко Диана Шнайдерга ютқазиб, «Ролан Гаррос»ни тарк этди 0 18:54"Tashkent Open Judo Kids Cup IV" мусобақаси бошланди 0 18:26Шаҳрам Ғиёсов WBO рейтингидан ҳам чиқарилди 0 17:58Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг энг қиммат футболчиси! 0

19 мар 10:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

Олимпиада чемпиони Шаҳобиддин Зоировнинг проф боксдаги дебют жанги қачон ўтказилиши маълум!

Хабар берганимиздек, Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров фаолиятини профессионал боксда давом эттиради.

Бухоролик чарм қўлқоп устамиз бир муддат аввал Буюк Британиянинг машҳур MTK Global промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаган эди. У хатто янги жамоаси билан бирга Испанияда ўқув-машғулот йиғинини ҳам ўтказишга улгурганди. 

Ниҳоят, Зоировнинг профессионал боксдаги дебют жанги қачон ва қаерда ўтказилиши маълум қилинди. Агар вазият ўзгариб қолмаса, Зоиров иштирокидаги жанг 5 апрель куни БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилади. “Kite Beach”да ўтказиладиган проф бокс оқшоми USA ESPN+ телеканали орқали эфирга узатилади. Тез орада Шаҳобиддиннинг рақиби эълон қилинади. 

Маълумот учун, супероғир вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони, мағлубият нималигини билмай келаётган британиялик Тайсон Фьюри, шунингдек, Мартин Мюррей, Билли Жо Сондерс сингари собиқ жаҳон чемпионлари ҳам MTK Global промоутерлик компанияси мижозлари ҳисобланади. 

Эслатиб ўтамиз, Шаҳобиддин Зоиров Рио Олимпиадасининг ҳал қилувчи финал жангида россиялик машҳур боксчи Миша Алоянни мағлубиятга учратиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган эди.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
19 мар 10:43:33
Bek
Dilshot Solihov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Adminla qaysi vazinda ekan ???
Шахобиддин учун энг яхши вазн бу 115 фунт (52,16 кг) ёки 118 фунт (53,51 кг) ундан ортиғи кўплик қилади. Агар шу вазнларда ўз имкониятларини максимал кўрсата олса узоғи билан 122 фунт.
   
19 мар 18:06:54
Michael Owen
Shoxjaxon Ibw фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hasanboyam prof boksga otsa bolardi uzoq qop ketti havaskorda
Hasanboy endi tarixda qoldi 2016 olimpiada chempioni sifatida undan boshqa natija kutib bolmaydi
   
19 мар 12:07:55
Shoxjaxon Ibw
Hasanboyam prof boksga otsa bolardi uzoq qop ketti havaskorda
   
19 мар 10:58:02
Dilshot Solihov
Bek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шахобиддин учун энг яхши вазн бу 115 фунт (52,16 кг) ёки 118 фунт (53,51 кг) ундан ортиғи кўплик қилади. Агар шу вазнларда ўз имкониятларини максимал кўрсата олса узоғи билан 122 фунт.
To'gri 53.5 kg u uchun yahshi vazin lekin Oila qurganidan keyin Shohobidin yahshigina vazni oshgan yana bilmadumu Murotjoni 55.5 kg ringa chiqadimi dib o'ylovoman lekin shartnoma imzolagan pramo'tirlik kampaniyasi kuchli biza hozi maqtovotkan MIR dan ortiq bo'sa ortiq lekin kamamas!
   
19 мар 10:39:54
Bek
Ажойиб хабар. Гап йўқ. Шахобиддин проф боксда ажойиб натижаларга эриша олади. Бунинг учун унда хамма нарса мужассам. Фақат олға юришдан чарчамаса ва промоутер ҳамда рақиб танлашдан адашмаса бўлди.
   
19 мар 10:34:24
Dilshot Solihov
Adminla qaysi vazinda ekan ???
   
19 мар 10:20:44
Michael Owen
Mana buni ajoyib yangilik desa boladi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг