UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

09 июн 22:02
Янгиликлар

Спорт курашлари, Токио-2020

Олимпиада лицензианти Ғуломжон Абдуллаев Poland Open ғолиби!

Польша пойтахти Варшава шаҳрида спорт курашлари бўйича анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

Poland Open рейтинг турнирида дунёнинг кўзга кўринган, аксари Токио Олимпиадасига йўлланма қўлга киритган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши вакиллари иштирок этяпти. Улар орасида юртимиз шарафини эркин ва юнон-рум курашчиларимиз ҳимоя қилишмоқда.  

Қувонарлиси, бугун халқаро турнирнинг иккинчи куни эркин курашчимиз Ғуломжон Абдуллаев барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медаль соҳибига айланди. Токио Олимпиадаси лицензианти 61 кг вазн тоифасида иштирок этди. 

Хоразмлик 22 ёшли курашчимиз гарчи илк даврада ҳиндистонлик Рави Кумарга имкониятни бой бериб қўйган бўлса-да, якунда чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишни уддалади. Ғуломжон иккинчи даврада АҚШ вакили Натан Ҳалид Томаселло (12-1), учинчи босқичда қозоғистонлик Адлан Аскаров (11-0), ярим финалда яна бир қозоқ курашчиси Нурислам Санаевни 11-3 ҳисобида таслим этди. Олтин медаль учун кечган беллашувда эса Кумар Равини 5-3 ҳисобида енгиб, чемпионлик билан бирга биринчи даврадаги мағлубият учун реванш ҳам олди.     

Рейтинг:    

Фикрлар

   
09 июн 23:13:52
Judo 1
Gulomjon tabriklimiz. Tokio 2020 ham omad tilaymiz!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг