UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

22 янв 15:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

Олимпиада совриндори Рустам Тўлаганов польшалик рақибга қарши жанг ўтказади

Аввалроқ, Рио Олимпиадаси совриндори Рустам Тўлаганов 1 февраль куни Россияда рингга кўтарилиши ҳақида хабар қилгандик.

Маълум бўлишича, боксчимиз ўша куни польшалик Норберт Дабровскига қарши рингга кўтарилади. Мазкур рейтинг жанги 8 раундга мўлжалланган.

Маълумот учун, Рустам шу кунгача проф боксда иккита жанг ўтказган ва уларнинг ҳар иккисини ғалаба билан якунлаган (1 та нокаут). Дабровски эса бу борада тажрибали. 32 ёшли боксчи бунгача профессионал рингда 33 маротаба жанг ўтказган. Жангларнинг 23 тасида у ғалаба қозонган (10 та нокаут). 8 маротаба мағлуб бўлган (1 та нокаут). 2 марта дуранг қайд этган. 

Эслатиб ўтамиз, 1 февраль куни Калининградда ўтказиладиган бокс оқшомида бирйўла тўрт нафар боксчимиз жанг ўтказади. Рустамдан ташқари ўша куни Одилжон Аслонов ҳам жанг қилади. Шунингдек Улуғбек Мубинов ва Шукуржон Раҳимовлар проф боксдаги дебютини нишонлайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг