UZ

Сўнгги янгиликлар

17:13"Барселона" собиқ футболчиси бутсаларини михга илди 0 16:42UFC рейтинги янгиланди. Нурсултон Рўзибоевнинг вазнидаги ҳолат қандай? 0 16:13"Энди Пётр Янни нокаут қилишим мумкин. Биринчи жангимизда жуда ёш эдим" - Сонг Ядонг 0 15:40Арман Царукян: "Махачев билан жангми? Аввал енгил вазнда камида беш марта чемпионликни ҳимоя қилмоқчиман" 0 15:12"Манчестер Сити" футболчиси энди Саудия Арабистони Про лигасида ўйнайди 0 14:30Шавкат Раҳмонов нима учун Чимаев билан тушунмовчилик бўлгани ҳақида гапириб берди 0 13:45Қозоғистон Осиё ўйинлари учун таркибини расман эълон қилди 0 13:13"Торехан қайси асосга кўра танлаб олинди?". Жусуповнинг мураббийи Қозоғистон терма жамоасидаги адолатсизлик ҳақида гапирди 0 12:42ПСЖнинг 10 футболчиси "Олтин тўп" мукофотига даъвогарларнинг Топ-30`талигига киритилди 0 12:11Бекзод Қурбонов Германиядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди 0 11:40Майкл Пейж бўйича UFC ўз қарорини эълон қилди 0 11:09Шавкат Раҳмонов Ўзбекистондан кўчиб ўтгандан кейин Қозоғистондаги оғир ҳаёти ҳақида гапирди 0 10:38L’Équipe ЕЧЛ тарихидаги рамзий терма жамоани тузди, унда Роналду йўқ 0 10:07Машрабжон Рўзибоев акасининг мағлубиятидан кейин пост қолдирди (ФОТО) 0 09:36Ринат Фахретдиновнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди 0

22 июл 17:10
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Қизиқарли!

ОЛИМПИАДАГАЧА. Ўзбекистоннинг Олимпия ўйинларидаги илк иштироки қандай ўтган? (Мутолаа учун)

Ўзбекистон мустақил давлат сифатида илк маротаба ёзги Олимпиада ўйинларида қатнашганига 28 йил тўлди.

АҚШнинг Атланта шаҳрида 1996 йилда бўлиб ўтган турнирда юртдошларимиз тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида дебют қилишган. Делегациямиз вакиллари 13 та спорт туридан 71 нафар спортчи билан (63 нафар эркак, 8 нафар аёл) ўйинларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган.

Қайси спорт туридан неча нафар спортчи иштирок этган? 

Бокс - 7 нафар 

Эркин кураш - 6 нафар 

Юнон-рум кураши - 4 нафар 

Велоспорт - 1 нафар 

Спорт гимнастикаси - 2 нафар 

Байдарка ва каноеда эшкак эшиш - 13 нафар 

Дзюдо - 7 нафар 

Енгил атлетика - 10 нафар 

Сузиш - 6 нафар 

Ўқ отиш - 1 нафар 

Теннис - 2 нафар 

Оғир атлетика - 5 нафар 

Қиличбозлик - 1 нафар

Совриндорлар:

1996 йилги Олимпия ўйинларида 2 нафар юртдошимиз совриндор бўлган. Бокс бўйича 71 кг вазн тоифасида мусобақада иштирок этган Карим Тўлаганов бронза медалини, дзюдо бўйича 86 кг вазн тоифасида Армен Багдасаров турнирда финалга қадар етиб бориб, якунда кумуш медални қўлга киритган. Ўзбекистон ушбу натижа билан медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида 58-ўринни банд этган. Рейтингнинг биринчи поғонасини АҚШ (44 та олтин, 32 та кумуш, 25 та бронза), иккинчи ўрнини Россия (26 та олтин, 21 та кумуш, 16 та бронза) эгаллаган бўлса, кучли учликка Германия (20 та олтин, 18 та кумуш, 27 та бронза) якун ясаган.

Америкада бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида 197 та мамлакатдан 10329 нафар спортчилар иштирок этган. Булардан 6817 нафари эркаклар, 3512 нафари аёллардир.

Ҳабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг