UZ

Сўнгги янгиликлар

15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0

27 июл 12:00
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

ОЛИМПИАДАГАЧА. Риодаги Олимпиада Ўзбекистон учун қандай ўтган?

Ўзбекистон 2016 йил 5 августдан 22 августга қадар Бразилиянинг Рио-де Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган Олимпиадада иштирок этган.

Делегациямиз вакиллари 13 та спорт туридан 70 нафар спортчи (48 нафар эркак, 22 нафар аёл) билан ўйинларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган.

Қайси спорт туридан неча нафар спортчи иштирок этган? 

Бокс - 11 нафар 

Эркин кураш - 4 нафар 

Юнон-рум кураши - 4 нафар 

Спорт гимнастикаси - 2 нафар 

Академик эшкак эшиш - 1 нафар 

Байдарка каноэда эшкак эшиш - 4 нафар

Дзюдо - 8 нафар 

Енгил атлетика - 16 нафар

Сузиш - 2 нафар 

Ўқ отиш - 1 нафар 

Оғир атлетика - 5 нафар 

Трамполин - 1 нафар

Велоспорт - 2 нафар 

Таэквондо - 3 нафар

Теннис - 1 нафар 

Стол тенниси - 1 нафар 

Бадиий гимнастика - 6 нафар 

Совриндорлар 

Ўзбекистон ушбу Олимпия ўйинларида 4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза медалини қўлга киритган. Оғир атлетика бўйича 105 кг вазн тоифасида Руслан Нурудинов Олимпиада рекордини ўрнатган ҳолда олтин медалга сазовор бўлган. Бокс бўйича 49 кгда Ҳасанбой Дўсматов, 52 кгда Шаҳобиддин Зоиров, 64 кгда Фазлиддин Ғоибназаровлар ҳам тўрт йилликнинг энг нуфузли турнирида олтин медалга эга чиққан. Бокс бўйича 69 кг вазнда Шаҳрам Ғиёсов ва 75 кг вазнда Бектемир Мелиқўзиевлар финалга қадар етиб бориб, якунда кумуш медал билан кифояланган. Бокс бўйича 56 кгда Муроджон Аҳмадалиев ҳамда 91 кгда Рустам Тўлагановлар эса бронза медалини ўзиники қилган. Шунингдек, дзюдо бўйича 66 кгда Ришод Собиров кетма-кет 3-маротаба Олимпия ўйинларида бронза медалига эришган. Яна дзюдо бўйича 60 кгда Диёрбек Ўрозбоев ҳам мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлган. Эркин кураш бўйича 65 кгда Ихтиёр Наврўзов ва 97 кгда Магомед Ибрагимовлар ҳам бронза медални ўз номларига ёздириб қўйган. Юнон-рум курашчимиз Элмурот Тасмурадов ҳам Риода совриндорлар қаторидан жой олганди.  

Ўзбекистон ушбу натижа билан медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида 21-ўринни банд этган ва бу юртимизнинг Олимпия ўйинлари тарихидаги рекорд натижа ҳисобланади. Рейтингнинг биринчи поғонасини АҚШ (46 та олтин, 37 та кумуш, 38 та бронза), иккинчи ўрнини Буюк Британия (27 та олтин, 23 та кумуш, 17 та бронза) эгаллаган бўлса, кучли учликка эса Хитой (26 та олтин, 18 та кумуш, 26 та бронза) якун ясаган.

Бразилияда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида 207 та мамлакатдан 11238 нафар спортчилар 28 та спорт тури бўйича мусобақаларда иштирок этган.

Ҳабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг