UZ

Сўнгги янгиликлар

13:26Спортчилар ижтимоий тармоқларда 0 12:58Евро-2020. Италия терма жамоасининг энг қиммат ўйинчилари (топ-10) 0 12:36Ҳумоюн Султонов Алматида ўйин ўтказди 0 12:14"Шошилишим керак". Жон Жонс Адесаньянинг ғалабасига муносабат билдирди 0 11:49"Классик"ларимиз илк бор умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди + ФОТО 0 11:25"Барселона" ва "Челси" "Бавария" футболчиси учун курашади 0 11:03Бугун Истомин Қозоғистонда кортга чиқади, ўйинни жонли эфирда томоша қилинг 0 10:417 сонияда ғалабага эришган Маккини UFCда енгил вазн рекордини ўрнатди 0 10:20UFC. МакГрегор - Порье. Трилогия учун ПРОМО-РОЛИК намойиш этилди (ВИДЕО) 0 09:57Буффон Италия терма жамоаси билан ЖЧ-2022га бормоқчи 0 09:36"Ролан Гаррос". Аёллар ўртасидаги жуфтлик баҳслари ғолибалари маълум + ФОТО 0 09:15Элина Свитолина Украина терма жамоасига қандай мухлислик қилганини кўрсатди + ФОТО 0 08:54Собиқ жаҳон чемпиони Александр Поветкин фаолиятини якунлади 0 08:33Юраги тўхтаб қолган Эриксен ҳуруҳдан кейин илк бор интервью берди 0 08:12Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси каратэчиларимизни қабул қилди 0

17 апр 07:41
Янгиликлар

Оғир атлетика

Олимпиаданинг медали, Олимпия ўйинлари зонасидаги оғир атлетикачиларимиз ва уларнинг имконияти. Осиё чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди + ФОТО

Теглар :  Оғир атлетика
Пойтахтимиз Тошкент шаҳри 17-25 апрель кунлари катталар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Ушбу чемпионатда қитьамизнинг энг сара атлетлари Токио Олимпиадаси лицензияси йўлида қимматли рейтинг очколари учун ҳам кураш олиб боришади.

Кеча ушбу чемпионат олдидан "Wyndham" меҳмонхонасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, Осиё оғир атлетика федерацияси вице-президенти, Халқаро оғир атлетика федерацияси ижрои қўмита аьзоси Шаҳрулло Маҳмудов, Рио Олимпиадаси чемпиони Руслан Нурудинов, Рио Олимпия ўйинлари кумуш медаль соҳиби филиппинлик Хедерини Диас, оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпиони Иван Ефремов ва ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони Долера Давронова ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. 

Тадбир ўзбек спорти учун ажойиб хушхабар билан бошланди. Лондон Олимпиадасида иштирок этиб, 5-ўринни эгаллаган спортчимиз Иван Ефремов расман Лондон-2012 Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳибига айланди. Иван Ефремов бундан 9 йил аввалги ўйинларда -105 кг вазн тоифасида 5-натижани қайд этган эди. Ўша Олимпиадада учинчи ва тўртинчи ўринни эгаллаган атлетлардан тақиқланган модда топилгани учун уларнинг натижаси бекор қилиниб, Ефремов 3-ўринга кўтарилди. Шу тариқа, Олимпия ўйинларида қўлга киритилган медалларимиз сони яна биттага кўпайди. 

Яна бир спортчимиз Долера Дароновага Буэнос-Айресда ўтказилган ўсмирлар Олимпиадасининг кумуш медали топширилди. Аргентинада Далера -63 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган эди. Аммо биринчи ўринни эгаллаган атлетдан тақиқланган модда топилганлиги сабабли унинг натижаси бекор қилиниб, Далера 1 ўрин юқорига кўтарилиб, кумуш медалга эга чиқди. 

Медалларни МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов ва Осиё оғир атлетика федерациясининг вице-президенти Абдуллоҳ Ал Жармал ўз эгаларига тантанали равишда топширди.


Шундан сўнг,  Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг биринчи ўринбосари, Осиё оғир атлетика федерацияси вице-президенти, Халқаро оғир атлетика федерацияси ижрои қўмитаси аьзоси Шаҳрулло Маҳмудов сўзга чиқди:

"Навбатдаги Осиё чемпионати пандемия давридаги биринчи, Токио Олимпиадаси олдидан сўнгги мусобақа ҳисобланади. Шунинг учун ҳам юртимизга Осиёнинг энг кучли атлетлари етиб келишган. Осиё ушбу спорт тури бўйича жаҳонда энг етакчи қитъа ҳисобланади. Сўзимнинг исботи сифатида охирги Олимпиадалардаги натижаларни келтиришим мумкин. Бошланаётган Осиё чемпионатида кўплаб жаҳон ва Олимпия чемпионлари иштирок этишади. Жумладан, оғир атлетикада етакчи саналган Хитой терма жамоаси энг кучли 18 нафар атлети билан қатнашади. Шу боис беллашувлар қизиқ ўтишига ҳеч қандай шубҳа йўқ",-деди Ш.Маҳмудов.

Тадбирнинг савол-жавоб қисмида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

-Иван Ефремовга бронза медали топширилди. Спортчимиз Олимпиада совриндорлари қатори тақдирланадими?

-Ушбу янгилик жуда тез содир бўлди. Медаллар ҳам яқиндагина етиб келди. Шу сабабли бугун уни тантанали топширишга қарор қилдик. Биз ҳукуматимизга бу борада мурожаат билан чиқдик. Спортчиларимиз доимо давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланиб келинган. Ишонамизки, албатта Ефремов муносиб тақдирланади”, - деди Равшан Ирматов. 


"Бизнинг спортчилардан 6 нафари лицензион зонада турибди: Адҳамжон Эргашев, Акбар Жўраев, Муаттар Набиева, Кумушхон Файзуллаева, Турсуной Жабборова, Муҳаммадқодир Тоштемиров. 6 спортчимиз бу зонада тургани билан, аммо биз учун 4 та йўлланма ажратилган. Иккита эркакларга ва иккита аёлларга",-дея кўпчиликни қизиқтирган саволга жавоб берди Шаҳрулло Маҳмудов.

"Жуда ҳам хурсандман. Бу ўзбек  оғир атлетикаси тарихида биринчи Олимпиада медали. Биринчиси бронза бўлди, иккинчиси эса Руслан Нурудиновдан рекордли олтин медаль. Фақат хурсандман, бу ёқимли албатта", - дея фикрлари билан ўртоқлашди Олимпиада ўйинларининг совриндори Иван Ефремов.


"Биз чемпионатга яхши тайёрландик. Худо хоҳласа, шанба куни шоҳсупага қайтаман (24 апрель - изоҳ Olamsport). Албатта барчаси ана шу ерда ҳал бўлади",-деди 2 йилдан сўнг катта спортга қайтаётган Руслан Нурудинов.

Шунингдек, ушбу турнир карантин вақтида бўлиб ўтаётгани учун ОАВ вакиллари учун маълум бир тўсиқлар борлиги, лекин журналистларга совриндор спортчилар билан учрашиб, интервьюлар олишлари учун шароитлар яратилгани таъкидланди.

-Билишимизча, проффесионал фаолиятингизни якунлагансиз. Шу ростми? Кейинчалик мураббийлик қилиш ниятингиз борми? (Иван Ефремовга)

-"Ҳа, албатта мураббийлик билан шуғулланишга тайёрман. Бунга ҳаракат қиляпмиз",-дея Иван Ефремов саволимизга қисқагина жавоб берди.

www.olamsport.com сайти Осиё чемпионатида иштирок этадиган барча спортчиларимизга омад тилайди. 

Хуршида Абдикулова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг