UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

05 июн 08:19
Янгиликлар

Енгил атлетика, Олимпия ўйинлари

Олимпия ўйинлари афсоналари: «Шамол ўғлони»

Фредерик Карлтон «Карл» Льюис болалик пайтида даставвал спорт билан эмас, балки мусиқа билан шуғулланган.

Кунларнинг бирида у ҳовлига чиқиб, 29 фут ва 2,5 дюйм (8 метр 90 сантиметр) узунликни ўлчаб, маррадаги ерга ёпишқоқ тасмани ёпиштириб қўйди. Ўша пайтда жаҳоннинг энг номдор спортчилари ҳам бу масофага сакрай олмасди. Аммо Карл шу масофани забт этиш учун тинимсиз машқ қилишни бошлаб юборди.

Карлга унинг ота-онаси спортчилар оиласи бўлганлиги ҳам қўл келди. Карлнинг отаси маҳаллий университетда енгил атлетикачилар тренери бўлиб ишларди, онаси эса 1951 йилда Панамерика ўйинларида тўсиқлар оша югуриш мусобақаларида иштирок этган эди. Тўғри, спорт билан шуғулланишга ота-онаси эмас, балки шифокорлар тавсия беришган. Чунки ўсмир жуда ориқ бўлган.

Ҳовлидаги машқллардан кейин нима содир бўлгани жаҳон спорти тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилди. Карл Льюис бешта Олимпия ўйинларида иштирок этиб, 10 та медални қўлга киритган. У, шунингдек ўн марта жаҳон чемпионатларида иштирок этиб, енгил атлетиканинг бир неча турларида жаҳон рекордларини ўрнатган. 17 йил давомида расмий мусобақаларда иштирок этган спортчи “Аср олимпиячиси”, “Қирол Карл”, Юз йилликнинг энг яхши спортчиси” ва “Шамол ўғлони” деб эътироф этилган.

Карл Льюиснинг ноёблиги шундан иборатки, у тўртта Олимпиадада енгил атлетиканинг 10 та дастурида иштирок этиб, 9 та олтин медални ва фақат битта кумуш медални қўлга киритган. Олимпия ўйинларида Карл Льюисни фақат бир марта – 1988 йилда Сеулда 200 метрга югуришда Олимпиада рекордини ўрнатган Жо Делоач орқада қолдира олган. Ғолиб бу масофада 19,75 сония натижасини кўрсатган бўлса, кумуш медаль соҳиби 19,79 сонияда маррага келган.

Америкалик спортчи кетма-кет уч марта – 1982, 1983 ва 1984 йиллада жаҳоннинг энг яхши енгил атлетикачиси деб эълон қилинган. 1996 йилда у Австрия шаҳзодаси соврини лауреати бўлган. Халқаро Олимпия қўмитаси америкалик енгил атлетикачини “Аср спортчиси” деб эълон қилган. Карл Льюиснинг сиймоси ҳатто Озарбайжоннинг почта маркасида муҳрланган.

Бугунги кунда у Карл Льюис ҳайрия жамғармасини ташкил этган. Жамғарма маблағлари ҳам ёшлар, ҳам катта ёшдагиларни енгил атлетика билан шуғулланишга ёрдам беришга ва бу билан ўз саломатликларини мустаҳкамлаш, имкониятларини кенгайтиришга сарфланмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг