UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

20 окт 14:58
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Олимпия ўйинлари тарихидан қизиқарли фактлар

Америкалик енгил атлетикачи Рей Юри сакраш йўналишларида саккиз карра Олимпия чемпиони бўлиб, энг номдор спортчилардан бири ҳисобланади.

У болалигида полиомиелит касаллигига чалинган. Маълум вақтгача ногиронлар аравасида юрган. Лекин мунтазам олиб борилган машғулотлардан кейин соғайишга муваффақ бўлган ва оёқларини чиниқтириш учун сакраш машғулотлари билан шуғулланиб келган.

Эфиопиялик спортчи Абебе Бикила 1960 йил Римда ўтказилган марафонда оёқ яланг югурган. Ушбу марафонда Абебе Бикила биринчи маротаба олтин медални қўлга киритган африкалик қора танли спортчи ҳисобланади.

Франциянинг Шамони шаҳрида бўлиб ўтган I қишки Олимпия ўйинларида трамплиндан сакраш бўйича норвегиялик спортчи Торлейф Хёуг 18 очко билан бронза медалини қўлга киритди. АҚШ вакили Андерс Хауген 17.916 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаган. Орадан 40 йил ўтиб, аниқланишича, Торлейф Хёугнинг натижаси нотўғи ҳисобланганлиги, у аслида 17,821 очко олганлиги маълум бўлган. Ҳақиқат қарор топиб, 1974 йил 86 ёшли америкалик Андерс Хаугенга бронза медал топширилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг