UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

08 дек 07:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Оливейра Махачев билан реваншни Рамазонга қадар ўтказмоқчи

Енгил вазн тоифасида бразилиялик UFC собиқ чемпиони Чарльз Оливейранинг мураббийи Диего Лима шогирдининг мазкур вазн чемпиони Ислам Махачев билан эҳтимолий реванш жанги ҳақида гапирди.

"Агар UFC Рамазонгача кутишимизни истаса, биз кутамиз. Шошаётганимиз йўқ, биз учун энг муҳими - Чарльзнинг Ислам билан навбатдаги жангини ўтказишидир. Март ойида жанг қилиш бизнинг устувор вазифамиз, лекин Чарльз UFC 299 турнири доирасида, чемпионлик жангида ўз мухлислари олдида камар учун жанг қилишни орзу қилади. UFC 300 турнири учун Конор Макгрегор ва Майкл Чендлер жалб қилиниши мумкин, апрелда эса Рамазон ойи бўлади. Шунинг учун, жанг май ойида, UFC 301 турнирида бўлиши ҳам мумкин", - дея Лиманинг сўзларидан иқтибос келтиради Sherdog нашри.

Эслатиб ўтамиз, улар ўртасидаги илк жанг 2022 йил октябрь ойида ўтказилган. Ўшанда Махачев Оливейрани иккинчи раундда сабмишен орқали мағлуб этиб, енгил вазн тоифасида UFC чемпионига айланган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг