UZ

Сўнгги янгиликлар

07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0

09 авг 09:23
Янгиликлар

Кураш

Олмалиқда белида белбоғи борлар жаҳон чемпионлиги учун курашни бошлади

Бугун Олмалиқ шаҳрида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун жаҳон чемпионати старт олди.

2002-2004 йилларда туғилган ўсмир ва қизлар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида Россия, Исроил, Ҳиндистон, Эрон, Украина, Беларусь, Хитой, Швеция каби дунёнинг 30 га яқин мамлакатидан 200 га яқин полвонлар иштирок этяпти. 

Жаҳон чемпионатида   ўғил болалар 42, 45, 50, 55, 60, 65, 71, 77, 85, 95 кг.гача ва 95 кг.дан юқори вазн тоифаларида куч синашса, қизлар 44, 48, 52, 57, 63, 70 кг.гача ва 70 кг.дан юқори вазнда ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Мусобақада ўз вазн тоифаларида 1-ўринни қўлга киритган полвонлар 1500 АҚШ доллари, 2-ўрин соҳиблари 1000 АҚШ доллари ҳамда 3-ўринга сазовор бўлган полвонлар эса 500 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотлари билан ҳам тақдирланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг