UZ

Сўнгги янгиликлар

17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0 09:33UFC 333 турнирининг тўлиқ карди: Волкановски – Евлоев, Ян – Двалишвили, Темиров – Кавана 0 08:48Хргович Дюбуа билан IBF ва WBO камарларини бирлаштирмоқчи 0 08:07Баҳодир Жалолов ўзининг энг яхши боксчилар учлигини санади 0

24 янв 16:26
Янгиликлар

Паралимпия

ООК 46-Бош ассамблеяси доирасида мамлакатимизга ташриф буюрган Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашид билан учрашув бўлиб ўтди

Айни кунларда Тошкент шаҳрида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеяси ва унинг доирасида бир қатор сессия ва йиғилишлар бўлиб ўтмоқда.

Тадбирлар доирасида куни кеча мамлакатимизга ташриф буюрган Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашид ҳамда Спорт вазири Адкҳам Икрамов, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, қўмита раисининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилган V параосиё ўйинларида тарихий натижа қайд этган Ўзбекистон спорт делегацияси ютуқлари яна бир бор эътироф этилди. 

Хусусан, мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 125 та олтин, 77 та кумуш, 52 та бронза медал билан умумжамоа ҳисобида Осиё қитъасида 1-ўринни эгаллаганлиги юртимизда параспорт турларига қаратилаётган юксак эътибор натижаси эканлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, Олимпия шаҳарчасида параспортчилар учун яратилган шароитлар, машғулотларни тўлиқ ва хавфсиз ўтказишлари учун яратилган инфратузилма ҳақида маълумот бериб ўтилди.   

Шу билан бирга, параспорт турларини ривожлантиришда халқаро тажрибаларни ўрганиш, Осиё паралимпия қўмитаси билан ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш ва биргаликда янги лойиҳаларни амалга ошириш борасида фикр алмашилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг