UZ

Сўнгги янгиликлар

18:42UFC 337 турнирининг санаси ва ўтказилиш жойи маълум бўлди 0 18:14Чимаев UFC собиқ чемпиони билан беллашув ўтказиши мумкинлигини айтди 0 17:49Ромелу Лукаку Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 17:22Жасурбек Рустамхонов Чехия хоккейи тарихига кирди 0 16:50Норвегия россиялик ва беларуслик спортчиларнинг мусобақалар учун мамлакат ҳудудига киришини тақиқлайди 0 16:19Расман! Руслан Абдуллаевнинг рақиби, жанг санаси ва манзили эълон қилинди 0 15:48Почеттино МЮга нигериялик "девор"ни олиб келмоқчи 0 15:17Гукеш жаҳон тожи учун матч олдидан Жавоҳир Синдаров ҳақида гапирди 0 14:46Қирғизистонда Олимпиада ғолиб ва совриндорлари учун умрбод стипендиялар тасдиқланди 0 14:15Zagreb Grand Prix 2026 турнирини иккита медаль билан якунладик 0 13:44Де ла Фуэнте Испаниянинг Англиядан учраган мағлубияти ва тўхтатилган тарихий серия ҳақида гапирди 0 13:13Расман. Mangu 7 турнирининг санаси ва манзили эълон қилинди + ПОСТЕР 0 12:42Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да 7 та медаль қўлга киритишди 0 12:11UFC Fight Night 296 турнирининг асосий жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0 11:40Мадрид мэри ЖЧ-2030 ҳақида: "Агар финал Испанияда ўтмаса, бу ҳақорат бўлади" 0

08 ноя 07:32
Янгиликлар

Ўқ отиш

Ўқ отиш бўйича мусобақалар ташкил этиш тизими яхшиланади

Теглар :  Ўқ отиш
"Ўқ отиш спорт турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ-381-сон, 04.11.2024) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида босқичма-босқич 10 м масофага ўқ отиш спорт базаларини ташкил этилади ҳамда уларни замонавий спорт анжомлари ва инвентарлари билан жиҳозланади.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида "Спорт фаолияти: ўқ отиш ва стенддан ўқ отиш" бакалавриат таълим йўналиши очилади.

Шунингдек, ўқ отиш спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларнинг тренерлари, селекционерлари, ҳакамлари ва бошқа мутахассислари касбий маҳоратини ошириб бориш мақсадида маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида семинар, тренинг ва маҳорат дарслари ўтказиб борилади.

2025 йилдан бошлаб ҳар йили::

ҳарбийлаштирилган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида ўқ отиш спорт турлари бўйича "Мерган" кубоги;

ўқ отиш спорт турлари бўйича белгиланган ёш тоифалари ўртасида Ўзбекистон чемпионатлари ўтказилади.

Туман (шаҳар)лардаги спорт мактабларида босқичма-босқич ўқ отиш спорт турлари бўйича спорт гуруҳлари ташкил этилади.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида:

чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқув дастурлари доирасида “Ўқотар ва пневматик спорт қуролларининг тактик-техник тавсифлари” амалий машғулотлари киритилади;

амалий машғулотларни ташкил этишда ҳарбий қисм, муассасалар, ҳарбий полигонларнинг ўқув-моддий базасидан фойдаланилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг