UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

08 июн 17:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Оқ уй UFC турнирига суд даъвоси таҳдид солмоқда

Ҳашаротлар ва мураккаб об-ҳаво шароити шу дам олиш кунлари Оқ уйда UFC байрам турнири ўтказилишини шубҳа остига қўядиган ягона потенциал тўсиқ эмас.

Тадбирдан бир ҳафта олдин бир гуруҳ фуқаролар, жумладан, АҚШ қуролли кучлари фахрийлари "ўта коррупциялашган" тадбирни тақиқлашни талаб қилиб, судга мурожаат қилишди.

Даъвогарларнинг таъкидлашича, АҚШ президенти Дональд Трамп дўсти, UFC раҳбари Дана Уайтга, шунингдек, унинг ташкилотига "хусусий тижорат спорт тадбирини ўтказиш учун Оқ уй ва Линкольн ёдгорлигига чекланмаган кириш ҳуқуқини беради.

Даъволарнинг иддаоси шундаки, UFC, Дана Уайт ва турнирнинг трансляция ҳамкори Paramount медиа конгломерати шоуни ўтказишдан сезиларли тижорий фойда олиши мумкин, бу қонунга зид, чунки тадбир федерал ерда ўтказилади ва амалдаги қоидалар, агар тадбир давлат томонидан ташкил этилмаган бўлса, бундай объектлардан хусусий фойда олиш учун фойдаланишни тақиқлайди.

Президент аслида Американинг иккита энг машҳур диққатга сазовор жойини хусусий корпорацияга топширди, токи у ва унинг иттифоқчилари бундан фойда кўрсин. Бу коррупция! Бу ёдгорликлар барча америкаликларга тегишли, Дана Уайтга, реклама берувчиларга ёки Дональд Трампга эмас! Биз суддан қонун ижросини таъминлашни сўраймиз, чунки маъмурият буни рад этмоқда", - дейилади даъвони қўллаб-қувватловчи "Public Integrity Project" ташкилоти томонидан эълон қилинган баёнотда.

Америка мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланган UFC байрам турнири 14 июнь куни бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг