UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

21 сен 11:55
Янгиликлар

Бошқалар

Ўрта Чирчиқда спортнинг техник ва амалий турлари яна ҳам ривожланади

“Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент вилояти кенгаши тасарруфидаги ўқув спорт-техника клубларида ҳам спортнинг техник ва амалий турлари бўйича мунтазам машғулотлар йўлга қўйилган бўлиб, ўғил-қизлар мазкур турлар бўйича маҳоратларини ошириб боришмоқда.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ёшлар ўртасида ҳарбий ватанпарварлик тарғиботи, спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда “Ватанпарвар” ташкилотининг асосий фаолият турларидан бўлган автомототранспорт ҳайдовчилари тайёрлаш ва мамлакатимизда спортнинг оммавийлигини ошириш каби эзгу - мақадларни кўзлаган. 

Хусусан, Ўртачирчиқ туман кенгаши ўқув спорт техника клубида ҳам спортнинг техник ва амалий турлари билан ўғил-қизлар зўр иштиёқ шуғуланишади. Жавлон Пўлатов раҳбарлик қилаятган ушбу ўқув спорт техника клубида юз нафардан ортиқ туман ёшлари ўқ отиш, ёзги биатлон ва авторалли турлари бўйича машғулотларда иштирок этишади. Ёзги биатлон ва ўқ отиш спорт турларидан тажрибали мураббий Леонид Югай қўл остида, муносиб шароитда шуғулланаётганлар орасида иқтидорли спортчилар кўпчиликни ташкил этади. Шахноза Мирзаева, Шукрона Байбусова, Рустам Ғофуров, Темур Абилхайров, Валерия Радионов сингари шогирдларнинг иқтидорини мураббий яхши баҳолайди. Боиси, улар ўтказилаётган турли даражадаги мусобақаларда кучлилар қаторидан жой олишга муваффақ бўлишади.      

Авторалли бўйича мураббий-спортчи, спорт устаси Алишер Аҳмадқуловнинг олдига тушадиган ралличи вилоятда топилмаса керак. Умрини шу спорт турига бағшида этган Алишер ака вилоят шарафини ўзоқ йиллардан буён муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. Бу борада ёшлар у кишидан ўрнак олса арзийди. Клуб бошлиғи Жавлон Пўлатовнинг таъкидлашича, кейинги йиллардан спорт секциялари сонини кўпайтириш ва янада кўпроқ ўқувчи-ёшларни жалб этиш мақсадида велоспорт ва картинг турларини очишни мўлжал қилишган. Демак, Ўртачирчиқ туманида спортнинг техник ва амалий турлари янаям ривожланади.    

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг