UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0

27 дек 14:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Осиё боксида нималар бўляпти? Қозоғистон Ўзбекистоннинг яна икки медалини олиб қўйиш ҳаракатида

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 30 ноябрь - 11 декабрь кунлари ўтказилган Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлганди.

Вакилларимиз умумий ҳисобда 11 та олтин, 6 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишганди. 


Аммо, мусобақадан бир неча кун ўтиб, -71 кг вазнли боксчимиз Ҳавасбек Асадуллаевдан олтин медаль олиб қўйилди. У финал жангида қозоғистонлик рақиби - Аблайхан Жуссуповни тишлаб олгани учун олтин медалдан маҳрум қилинганди. Шундан сўнг Аблайхан Жуссупов Осиё чемпиони сифатида эълон қилинганди.

Лекин, шу кунларда яна бир кутилмаган хабар тарқалди. Баҳсларда -63,5 кг вазн тоифасида иштирок этган Адҳамжон Муҳиддиновнинг финалда мезбон боксчи, Таиланд вакили Сомчай Волнгсуван билан жангидаги реферининг ҳаракати ҳам протестга сабаб бўлибди.

Шунингдек, IBA -48 кг вазн тоифасидаги финал - Шодиёр Мелиқўзиев ва Санжар Ташкенбай ўртасидаги баҳсни ҳам қайта кўриб чиқаётган экан. Ёдингизда бўлса, ўша финалда Шодиёр рақибини нокдаун ҳолатига тушириб қўйганди. Қозоғистон бокс федерацияси эса "ўша вазиятда нокдаун асоссиз равишда очилган ва бу якунда Мелиқўзиевнинг ғалабасини таъминлаган" деган мазмунда даъво киритган. 

Авваллари Осиё чемпионатида мусобақа якунланганидан сўнг натижалар ўзгартириш ҳолатлари кузатилмаган. Хар ҳолда мен бундай бўлганини эслай олмайман. 

Ҳавасбек медалдан маҳрум бўлганидан сўнг ҳам, Ўзбекистон терма жамоаси кумушлар ҳисобига умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда қолганди. Лекин негадир Осиё бокс конфедерацияси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилган янги рейтингда Қозоғистонни биринчи ўринга жойлаштирди. 

Бундай "пост" табиийки ўзбекистонлик мухлисларнинг эътирозига сабаб бўлди ва бироздан унга изоҳлар ёзиш функцияси ўчириб қўйилди. Қозоғистонлик бокс функционери Азиз Кожамбетов бошчилигидаги ташкилот (ASBC) матбуот хизмати балки бу жадвалда медаллар сифати бўйича эмас, сони бўйича қўшниларимизни биринчи ўринга жойлаштиргандир. Ундай бўлса нима учун 13 та медаль қўлга киритган Украина учинчи ўринда эмас? Тушунарсиз...

Кейинроқ эса ASBC юқоридаги жадвални ўчириб ташлади ва янги рейтингни жойлаштирди. Одатда бундай мусобақаларда энг аввало медаллар сифати инобатга олинади ва умумий ўринлар шунга қараб жойлаштириларди. Лекин қуйидаги жадвалда...

Хулоса: Ўзбекистоннинг World Boxing'га қўшилиши IBA ва унинг Осиёдаги бўлими ASBCга ҳам ёқмагани аниқ. Нима бўлганда ҳам, Ўзбекистон учун Олимпия ўйинлари устувор ҳисобланади ва бундан буён навбатдаги қадамлар айнан World Boxing томон ташланиши тўғри қарор ҳисобланса керак. 


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг