UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

31 июл 17:39
Янгиликлар

Бошқалар

“Осиё болалари-2022”: ҳамюртларимизнинг бугунги натижалари қандай бўлди? (+медаллар рейтинги)

Теглар :  Осиё болалари
Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида ўтаётган VII “Осиё болалари” спорт ўйинларининг навбатдаги куни ҳам ортда қолди.

Уч кунлик мусобақалар сарҳисоби бизга нима берди? Кўзланган медаллар қўлга киритилдими?

Очиғи, 10тадан ошиқ давлат, Россия Федерациясининг 8та алоҳида ҳудудий жамоалари билан беллашиш натижасида зарур бўлган медаллар шодасини қўлга киритиш ҳамюртларимиз учун осон кечмаётганлиги ҳар бир беллашувда янада ёрқинроқ кўриниб бормоқда.

Бугун, 31 июль кунги баҳсларда юртимизнинг юнон-рум кураши, енгил атлетика, таеквондо, сузиш, стол тенниси вакиллари чин маънода жасорат кўрсатишди. Ёш спортчиларимиз, уларнинг мураббийлари совринли ўринлар учун жон-жаҳди билан беллашганлигини қўлга киритилган 4та олтин, 7та кумуш ва 13та бронзанинг салмоғида ҳам кўриш мумкин. Бу Узоқ Шарқнинг қувончи Ўзбекистонга яқинлигидан дарак бераётгандек.

Хусусан, ёш классик курашчиларимизнинг 7 нафаридан 5 нафари, енгил атлетикачиларимизнинг 7 нафари, таекводочиларимизнинг 4 нафари, гимнастикачиларимизнинг 5 нафари, сузиш ҳамда стол теннисида 1 тадан совринли ўринларга эга чиққанлиги таҳсинга лойиқ натижа бўлди.

Ёшларимиз Владивостокда ўтаётган VII “Осиё болалари” ўйинларининг айрим баҳсларида қисман ноҳақликка учраганлиги, россиялик ҳакамларнинг баъзи вазиятларда ўз спортчиларига “елка ташлашлари”ни назарда тутсак, юртимиз ёшлари бундан-да юксак натижаларга муносиб дейишимизга барча асосларимиз етарли.

Ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган курашчимиз Ҳусниддин Абдукаримов, енгил атлетикачимиз Рустам Абдуллаев, таеквондочимиз Ёдгорбек Зхурабоев, кумуш медал эгалари Амир Ишонходжаев, Карина Каримова, Рухшона Муҳаммадинова каби иқтидорли фарзандларимиз Ўзбек спортининг келажакдаги ёрқин вакиллари бўлишига шак-шубҳа йўқ. Яратиб берилаётган шарт-шароитлар, имкониятлардан унумли фойдаланилса, мураббийларимиз илғор тажриба асосида машғулотларда техник-тактик усулларни қўллашда давом этса, ютуқлар ўз-ўзидан юз очаверади.

Медаллар сарҳисобига кўра, 20 тадан ошиқ жамоалар орасида мамлакатимизнинг оловқалб спортчилари умумий ҳисобда 30 дан ошиқ медаллар шодасига эга бўлган ҳолда кучли бешликда бўлса, давлатлар орасида Россиядан кейин 2-ўринни банд этиб турибди.

Алоҳида спорт турлари орасида юртимиз таеквондочилари 1-ўринда, юнон-рум курашчилари “Осиё болалари” ўйинларини 2-ўринда якунлашди.

Эртага, 1 август куни спортчиларимиз енгил атлетика, стол тенниси ва спорт курашларида медаллар учун баҳсга киришса, баскетболчи қизларимиз ярим финалда, ёш футболчиларимиз саралаш мусобақаларида қатнашади.

Медаллар жамғариш рейтинги қуйидагича кўриниш олган: 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг