UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56"Бировнинг нарсаси керак эмас, ўзимникини эса бермайман!" Пётр Ян Двалишвили билан трилогияга тайёргарликни якунлади 0 19:25Моуриньо: "Реал" таркиби мени тўлиқ қониқтиради" 0 18:54ММА ҳамжамиятининг Мэлотт - Бакли жангидаги нокаутга муносабати: "Капа олти метр нарига учиб кетди" 0 18:23Ўзбекистон 2027 йилги Жаҳон кубоклари учун иккита йўлланмага эга бўлди! 0 17:52UFC Fight Night 291 турнири нокаутлар бўйича Лига рекордини такрорлади 0 17:21Лионель Месси бугунги ўйинда қайд этган дублига муносабат билдирди 0 16:50Умар Кремлёв: "Боксчилар ҳеч нарсага муҳтож бўлмасликлари учун шароит қиламиз" 0 16:19RCC x Karate Combat: Хамзин Космони енгди, "Белаз" Дуглас Лимани бўғиб қўйди 0 15:48Бакли Мэлоттдан қабул қилиб олган бугунги нокаутли мағлубияти ҳақида гапирди 0 15:17Мареска АПЛ рекордини ўрнатди 0 14:46Бугун уч нафар боксчимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 14:15Мадримовнинг вазнидаги Фундора WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилди 0 13:44Жаҳон чемпионатида йўқотишсиз одимлаяпмиз. Беш нафар боксчимизнинг барида ғалаба! 0 13:13Бекхэм ФИФА президентлигига номзод бўлиши мумкин 0 12:42Полина Кудерметова Ningbo Open турнирининг асосий тўрига йўл олди 0

09 фев 18:18
Янгиликлар

Болалар спорти

"Осиё болалари" қишки ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Теглар :  Осиё болалари
Хабар бериб ўтганимиздек, Сахалинскда 16 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида "Осиё болалари" I қишки ўйинлари ўтказилади.

Илк маротаба ташкил этилаётган мусобақада 20 дан ортиқ мамлакат спортчилари совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар. Баҳсларда ўзбекистонлик ёш спортчилар ҳам иштирок этадилар.

Бугун ўйинларнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда иштирокчи терма жамоалар ҳудди катта комплекс мусобақаларда бўлгани каби ўз мамлакатлари байроқларини кўтарган ҳолда юриб ўтишди. Ўз навбатида Ўзбекистон спорт делегацияси вакиллари ҳам ватанимиз байроғини кўтарган ҳолда ўзига ҳос "парад"да иштирок этдилар. Делегациямиз сафида тоғ чанғиси бўйича терма жамоамиз аъзоси Медет Назаров байроқдор вазифасини бажарди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада қуйидаги таркибда иштирок этмоқда:

Тоғ чанғиси:

Валерия Ковалёва
Медет Назаров
Акилбек Бухарбаев

Фигурали учиш:

Нигинабону Жамолиддинова
Азизмурод Шабазов
Диана Раҳмонқулова

Сноуборд:

Валерия Майорова
Азиз Сапарбаев.

Ўйинлар 17 февралга қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг