UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

08 фев 15:28
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

«Осиё болалари». Сахалинскда Ўзбекистон байроғи ҳилпирай бошлади

Россия Федерациясининг Сахалинск вилояти, Южно-Сахалинск шаҳрида 16 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида «Осиё болалари» I қишки ўйинлари бўлиб ўтади.

Илк маротаба ташкил этилаётган мусобақада ўзбекистонлик ёш спортчилар ҳам иштирок этадилар.

Ўйинлар бошланиши олдидан анъанага кўра ушбу мусобақада иштирок этувчи мамлакат байроқларини кўтариш маросими ташкил этилади. Бугун маҳаллий вақт билан соат 15:00 да Ўзбекистон Республикаси байроғи ҳам кўтарилди. Ушбу маросимда Ўзбекистон спорт делегацияси вакиллари ҳам иштирок этишди.

Эртага беллашувларга старт берилади ва маҳаллий вақт билан соат 18:00 да (Тошкентда 12:00) эса мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, «Осиё болалари» I қишки ўйинларида Ўзбекистон делегацияси шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қилишади:

Тоғ чанғиси:

Валерия Ковалёва
Медет Назаров
Акилбек Бухарбаев

Фигурали учиш:

Нигинабону Жамолиддинова
Азизмурод Шабазов
Диана Раҳмонқулова

Сноуборд:

Валерия Майорова
Азиз Сапарбаев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг