UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

18 апр 06:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Осиё чемпионати. Боксчиларимизнинг овқатланиш жойи, вазн назорати ва Лебзяк

Кеча Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Муроджон Мамадалиевга ҳамроҳ сифатида терма жамоамиз аъзоари истиқомат қилаётган "Golden Tulip" меҳмонхонасига бордим.

Етиб борганимизда боксчиларимиз бир неча дақиқа аввал машғулотларни якунлаган, терма жамоа бош мураббийи Марат Қурбонов спортчиларимиз вазнларини назоратдан ўтказаётган экан. Мусобақа бошлангунга қадар барча вазн меъёрини бажариши лозим-да. Бунинг тўғри амалга оширилиши терма жамоамиз устозининг доимий назоратида.

Бундан ташқари кеча боксчилар учун мандат ўтказилди. Унда спортчиларнинг ҳужжатлари, давомати текширилди. Ушбу текширув ҳам терма жамоамиз вакиллари учун кўнгилдагидек кечди. Барча ҳужжатлар жой-жойида, ташкилий томондан муаммолар йўқ. 

Ташриф давомида бир неча спортчиларимиз билан суҳбатлашиб, қисқа интервьюлар олишга муваффақ бўлдим. Кўриниб турибди, боксчиларимиз мусобақага тайёргарликни жуда яхши олиб бормоқдалар. Барчанинг кайфияти яхши.

Видеони томоша қилинг:


Шундан сўнг спортчиларнинг овқатланиш жойини кўрдик. Осиё чемпионатида иштирок этувчи делегация вакиллари айнан шу ерда уч маҳал овқатланадилар.


У ерда россиялик машҳур мураббий Александр Лебзякка кўзим тушди. Таниб қолиб дарҳол суратга ола бошладим. Шунда у буни сезиб қолди ва "оо, паппараци" деганича ўзбекистонлик мутахассислар билан бироз суҳбатлашди, якунда эсдалик учун суратга ҳам тушди. Ҳозирда таниқли мутахассис Хитой терма жамоаси устози сифатида фаолият олиб бормоқда.


Айни шу меҳмонхонанинг ўзида рўйхатдан ўтиб, мусобақа давомида ишлаш ҳуқуқини берувчи аккредитацияларни ҳам олдик. Бугун насиб қилса, маҳаллий вақт билан соат 11:00 да (Тошкентда 09:00) терма жамоа машғулотига борамиз. Ва албатта эксклюзив суратлар ҳам бўлади :) Соат 16:30 да эса қуръа ташлаш маросими бўлади.

Олимпия ўйинлари совриндори, терма жамоамиз мураббийи Рустам Саидов ва унинг тожикистонлик мухлиси


Мураббий Раҳматжон Рўзиохунов бош котиб Муроджон Мамадалиевга ташкилий масалалар ҳақида сўзлаб бермоқда


Терма жамоамиз бош мураббийи Марат Қурбонов


 

Бангкок кўчаларда ана шундай автомобиллардан такси сифатида фойдаланиш мумкин.


Азиз Тўхтамуродов, Бангкок.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
18 апр 16:56:57
Sherzod Shermukhamedov
Qurʼa tashlangan boʻlsa, bokschilarimiz qachon nechida ringga koʻtarilishini yozvoriyla iltimos.
P.s., suratdagi Mazdaʼni Grab dasturi orqali chaqirtirgan boʻlsangiz kerak, aslida u taksi emas. Koʻcha taksisida yursez, arzonroq tushadi. Taksistlar kartadan boradigan joyizni koʻrsatsez tushunishadi.
   
18 апр 09:54:07
Nuriddin 77
Yahshi, hayajon bor lekin maqsad umumjamoa hisobida birinchi bòlish xudo xoxlasa birinchi bòlamiz
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг