UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

19 янв 21:54
Янгиликлар

Гандбол

Осиё чемпионати. Ўзбекистон Баҳрайнга 16 тўп фарқи билан ютқазди

Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрида гандбол бўйича эркаклар терма жамоалари иштирокидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.

Кеча старт олган ва ўз тарихида йигирманчи маротаба ўтказилаётган қитъа чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этяпти. Вакилларимиз кеча гуруҳ босқичининг илк учрашувида Гонконгдан 28-24 ҳисобида устун келишган эди. 

Афсуски, бироз аввал якунига етган иккинчи тур баҳсида қўл тўпи усталаримиз Баҳрайнга 19-35 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Гонконг Вьетнамни 31-27 ҳисобида енгди. 

Шу тариқа, биринчи турда Вьетнамдан 46-14 ҳисобида устун келган Баҳрайн терма жамоаси якка гуруҳ пешқадами бўлиб олди. Эртага терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради. 

Аслида бизнинг гуруҳда қатнашиши керак бўлган Япония терма жамоаси мамлакатдаги пандемик вазият сабаб Саудия Арабистонига етиб кела олмади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг