UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

18 окт 09:59
Янгиликлар

Кикбоксинг

Осиё чемпионатида 28 та медаль жамғарган кикбоксингчиларимиз муносиб кутиб олинди

Камбоджада кикбоксинг бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Терма жамоамиз аъзолари ушбу қитъа чемпионатида 20 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритишди. Ана шундай ёрқин ғалабаларни қўлга киритган терма жамоамиз аъзолари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. 

Ушбу маросимда Ўзбекистон спорт вазирлиги, кикбоксинг федерацияси ва бошқа жамоа ташкилотларининг мутасадди раҳбарлари, ОАВ вакиллари ҳамда спортчиларимизнинг ота-оналари иштирок этди.

– Камбоджада ўтказилган Осиё чемпионатида терма жамоамиздан ташқари Қозоғистон, Вьетнам ва Камбоджа вакиллари юқори натижалар кўрсатди. Кескин ва муросасиз ўтказилган беллашувларда спортчиларимиз муваффақиятли иштирок этиб, қитъада тенгсиз эканликларини яна бир карра исботлади, – дейди Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси раиси Ойбек Нарметов. – Ушбу муваффақиятга эришишимизда мамлакатимизда кикбоксинг спорт турига қаратилаётган улкан эътибор ва спортчи-мураббийларга яратиб берилаётган кенг имкониятларнинг ўрни бор, албатта. Умид қиламизки, кикбоксингчиларимиз бу каби юқори натижаларни қўлга киритишда давом этади.

Маълумот ўрнида: Камбоджа мезбонлигида ўтказилган Осиё чемпионатида 23 терма жамоа иштирок этди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Вьетнам терма жамоалари умумжамоа ҳисобида кучли учликдан ўрин олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг