UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Хабиб Нурмагомедовнинг менежери Хабиб ва UFC президентининг учрашуви ҳақида гапирди 0 18:47Майк Тайсон Фьюрини қандай қилиб мағлуб этиш мумкинлигини айтди 0 18:23"Эвертон" "Барселона" ҳимоячисини ижарага олмоқчи 0 18:00Хабиб Нурмагомедов ўзининг алоқа операторининг ишга тушганини эълон қилди 0 17:36Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда + ФОТОГАЛEРEЯ 0 17:13Тайсон Фьюри ўзи учун энг оcон рақиб номини айтди 1 16:48Начо "Реал"дан кетишни режалаштирмаяпти 0 16:24Хабиб Нурмагомедов иштирокидаги матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:57Рамзан Кадиров Жонс ва Тайсон ўртасидаги реваншни Грознийда ташкил этмоқчи 1 15:32Бокс бўйича мутлақ жаҳон чемпиони ММАга ўтмоқда 0 15:08"Реал" Азарни Мбаппе билан бўладиган битимга қўшишга тайёр 0 14:44Хамзат Чимаевнинг жанги бекор бўлдими? 0 14:20Тошкентда Хабиб Нурмагомедов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди (БАТАФСИЛ) 0 14:04Майк Тайсон режалари билан ўртоқлашди 0 13:41Моуринью Эриксенни ортга қайтаришни хоҳламаяпти 0

10 авг 04:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Осиё чемпионатида тарихий натижа қайд этган боксчиларимиз тантанали кутиб олинди ФОТОРЕПОРТАЖ

Хабарингиз бор, 1-9 август кунлари Қувайтда бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада ўзбекистонлик ёш чарм қўлқоп усталаримиз муваффақиятли иштирок этишди. 14 та вазн тоифасида ташкил этилган баҳсларда 14 нафар боксчимиз совриндорлар қаторидан ўрин олди. Ушбу медалларнинг 10 таси олтин эканлиги, мазкур натижа қай даражада муваффақиятли эканлигини кўрсатиб турибди. 

Бир неча дақиқа аввал мусобақада иштирок этган боксчиларимиз юртимизга қайтиб келишди. Ярим кечаси, соат 02:30 бўлишига қарамай, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти Осиё чемпионати қаҳрамонлари сабаб гавжум бўлди. 

Тантанали кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. 

Осиё чемпионати қаҳрамонлари:

Олтин:

-35 кг: Ҳумоюнмирзо Абдурасулов

-37 кг: Ҳожиакбар Маҳмудов

-40 кг: Фаррух Тўлаганов

-43 кг: Умидилло Абдурасулов

-46 кг: Бобурбек Бобожонов

-49 кг: Лазизбек Тўлқинов 

-52 кг: Далержон Бозоров 

-55 кг: Жаҳонгир Нарзиев

-61 кг: Мирзоб Некбоев 

-64 кг: Шавкатжон Болтаев

Кумуш:

-58 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов 

-67 кг: Шаҳбоз Ҳамидуллаев

Бронза:

-70 кг: Айназар Кенесбаев 

+70 кг: Ҳусанбой Риҳсибоев

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+3   
10 авг 08:49:54
Dilshot Solihov
Xozirgi kunda o'zbek bokisida shafoflik xukum surayotkaniga yaqol dalil. Nasip qilsa xali bu xamasimas. yaqin uch to'rt yildagi bokisimizdagi olamshmul mofaqiyatlarga faqat va faqat juda og'r va mashaqatli mexnat evazi erishilmaoqda. Ana usha chaynayotkalar borib katalarimiz yoshlarimiz mofaqiyat uchun xalq shani uhun qilayotkan azopli mexnatlarini ko'rishkanda edi tilarini tiyib bu muofaqiyatlar G'ofur Raxomov bilan bog'liq emasligini tushinishardi.
+3   
10 авг 08:32:06
Bek
Гап йўқ. Таърифга тил ожиз. Халқаро майдондаги ғалабаларимиз калитини Ғофур Рахимов билан боғлаётган ғаламисларга яхшигина зарба бўлди. Мана ўзбек бокс мактабининг қудрати аслида нималарга қодир эканлигини, ёш спортчиларимиз яққол кўрсатиб бера олишди.
+1   
10 авг 15:19:31
Akmal Jovliev
Juda zo'r ukalar final janglaringizni iloji boricha tomosha qildim osiyoga shunchaki master klass ko'rsatib berdilaringiz bu boshlanishi. Biz butun dunyani o'z boksimiz bilan egallaymiz!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг