UZ

Сўнгги янгиликлар

18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0

02 дек 22:26
Янгиликлар

Дзюдо

Осиё чемпионатининг биринчи куни 9 та медаль қўлга киритдик, шундан 5 таси олтин + ФОТО

Ливан пойтахти Байрут шаҳри мезбонлигида ўтаётган дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё-Океания чемпионатининг биринчи куни ўз якунига етди.

Бугун ўсмирлар ўртасида жами 8 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Қувонарлиси, дзюдочиларимиз 8 та вазнда 9 та медаль қўлга киритишди. Шулардан 5 таси олтин, 3 таси кумуш, 1 таси эса бронза медалидир. 

Ўз вазн тоифаларида Суҳроб Пўлатов (-60 кг), Элбек Тожиев (-66 кг), Лазиза Ҳайдарова (-40 кг), Улбусин Ҳакимова (-44 кг) ва Муҳайё Аҳматова (-48 кг) Осиё чемпионига айланишди. 

Замоҳшари Бекмуродов (-55 кг), Сардор Ҳимматов (-60 кг), Сўғдиёна Рафкатова (-52 кг) кумуш, Фазлиддин Шокиров (-50 кг) эса бронза медалига сазовор бўлди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг