UZ

Сўнгги янгиликлар

18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34Уиттакер Гусков билан жанг ҳақида: "Ур ва ўтказиб юборма!" 0 09:03Жейк Полнинг рақиби GLORY собиқ чемпиони бўлади 0

25 фев 07:22
Янгиликлар

Қиличбозлик

Осиё чемпионатининг илк кунида 2 та олтин ва 2 та кумуш ФОТОРЕПОРАЖ

Сингапур менежменти ривожлантириш институтида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.

Мусобақанинг биринчи куни қизлар ўртасидаги рапира баҳсларида иштирок этган Маржона Усмонова Эрон ва гонконглик рақибаларини мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Олтин медаль учун у таиландлик рақибасига қарши майдонга чиқди. Маржона беллашувда дадил ва чаққон ҳаракатлари эвазига рақибасини мағлуб эта олди.

Шу ўринда, саблячи йигитларимизнинг ажойиб иштирокини алоҳида таъкидлаш жоиз. Икки иқтидорли йигитимиз Алланияз Эшчанов ҳамда Исламбек Абдазов барча рақибларини мағлуб этиб, финалда ўзаро баҳс олиб боришди. 

Исламбек тенгдошидан маҳорат бобида устун эканлигини намойиш этиб, ғалаба нашидасини сурди. Шунингдек, чемпионлик йўлида шпагачимиз Мейирхан Тимуров  финалда  қозоғистонлик Богдан Лукинга имкониятни бой берди.

Биринчи кун баракали бўлди: қиличбозларимиз 2 та олтин ҳамда 2 та кумуш медалларига эга бўлишди.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг