UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0

22 апр 17:11
Янгиликлар

Дзюдо

Осиё чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди. Япония билан фақат финалда учрашишимиз мумкин

Эртага Гонконг давлати мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг жамоавий беллашувлари бўлиб ўтади.

Қуръа натижасига кўра, Илиас Илиадис мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 1/4 финалда туркманистонлик дзюдочиларга қарши баҳс олиб боришади. Қўшниларимиз сўнгги мусобақаларда анча яхши натижа кўрсатишяпти. Айниқса, аёллар терма жамоасининг енгил вазндаги дзюдочилари совриндорлар сафидан жой олиб келмоқда.

Агар Туркманистон тўсиғидан ўтиб олсак, 1/2 финалда Мўғулистон - Хитой Тайпейи жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келамиз. Иккинчи сеткада Япония - Корея Республикаси, Қозоғистон - Ҳиндистон жуфтликлари ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишади. Биз дзюдо ватани вакиллари - Япония терма жамоаси билан фақат финалда учрашишимиз мумкин.  


Терма жамоамиз таркиби:

-73 кг: Шаҳрам Аҳадов, Муроджон Йўлдошев

-90 кг: Шарофиддин Болтабоев, Нурбек Муртазоев

+90 кг: Музаффарбек Тўрабоев, Алишер Юсупов

-57 кг: Сита Кадамбаева, Шукуржон Аминова

-70 кг: Гулноза Матниязова, Шоҳиста Назарова 

+70 кг: Ирисхон Қурбонбоева, Рината Илматова

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг