UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0

15 ноя 10:10
Янгиликлар

Енгил атлетика

Осиё чемпионатининг ярим марафон дастурида 2 та медаль қўлга киритдик

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида енгил атлетиканинг ярим марафон йўналиши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Эътиборлиси, қитъа биринчилигида иштирок этган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мусобақани 2 та кумуш медаль билан якунлади.

Яккалик йўналишида 1 соату 13 дақиқа 29 сония натижа қайд этган Ҳамидова 5 йил аввал ўзи ўрнатган Ўзбекистон рекордини янгилашга эришди. Ушбу натижа юртдошимизга кумуш медални тақдим этди. Олтин медаль Япония, бронза медали эса Қирғизистон терма жамоаси аъзосига насиб этди. Мазкур дастурда Хмелевская саккизинчи, Миракбарова ўн еттинчи бўлиб маррага етиб келди.

Шунингдек, уч нафар спортчимизнинг умумий ҳисобдаги 3:46:08 натижаси жамоавий дастурда кумуш медалларни тақдим этди. Ушбу йўналишди Қирғизистон жамоаси олтин, Ҳиндистон эса бронза медалига сазовор бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг