UZ

Сўнгги янгиликлар

17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0 09:52Бразилияда бир ўйинда қизил карточка кўрсатиш бўйича рекорд ўрнатилди 0

04 июн 08:18
Янгиликлар

Шахмат

Осиё чемпиони бўлган шахматчига компьютер совға қилинди

3 июнь куни Туризм ва спорт вазирлигида гибрид шахмат бўйича Осиё чемпионлигини қўлга киритган Шамсиддин Воҳидовни тақдирлаш маросими ўтказилди. Бош вазир ўринбосари –Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Азиз Абдуҳакимов чемпионга эсдалик совғаларини топширди ва у билан дона сурди.

Куни кеча гибрид шахмат бўйича ўтказилган онлайн мусобақада ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов энг яхши натижани қайд этиб, Осиё чемпиони деган юксак номга сазовор бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Шахматчимиз ушбу ғалабаси эвазига бир вақтнинг ўзида Жаҳон кубоги йўлланмасини ҳам қўлга киритди. Натижада дунёнинг энг кучли шахматчилари иштирокида ўтадиган Жаҳон кубогида Ватанимиз шарафини нақд 5 (!) нафар гроссмейстеримиз ҳимоя қиладиган бўлди. Булар – жаҳоннинг энг ёш ва иқтидорли шахматчилари бўлмиш Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Абдусаттаров, шунингдек Нодирбек Ёқуббоев, Жавоҳир Воҳидов ҳамда Шамсиддин Воҳидов.

Азиз Абдуҳакимов аввало ёш шахматчимизни бундай ажойиб ғалабага эришганлиги билан самимий муборакбод этди ҳамда Шамсиддин каби истеъдодли ёшлар эртамиз эгалари учун намуна бўлиб хизмат қилиши, қанчадан-қанча ёшлар уларга ўхшашга интилишини таъкидлади.

“Шу сабабли, сиздан тез-тез вилоятларга, чекка-чекка ҳудудларга чиқиб, шахматга қизиқувчи ёшларга маҳорат дарслари ўтишингизни, жойларда ўзингиз каби иқтидорли ёшларни кашф этишга ҳисса қўшишингизни сўрайман”, - деди вазир.

Шундан сўнг Шамсиддин Воҳидовга Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг табрикномаси ўқиб эшиттирилди. Унда жумладан шундай сўзлар бор эди:

“Бугунги кунда ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳнамолигида спортни янада ривожлантириш, ёш авлодни ҳар жиҳатдан етук ва баркамол этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур жараёнда ақл гимнастикаси – шахматни ривожлантириш ҳам устувор йўналишлардан бирига айланди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори Ўзбекистонда шахматни янада кенг тарғиб қилиш, ёш шахматчиларни тайёрлаш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқди.

Шахмат азалдан ота-боболаримизнинг севимли интеллектуал машғулоти бўлган. Буюк Абу Райҳон Беруний, Амир Темур, Алишер Навоий каби аждодларимиз шатранж ўйнаганликлари тарихий ҳужжатларда муҳрланган. Шу икки муҳим омил сабаб айнан Ўзбекистон ёшлари шахмат чемпионлари бўлишга ҳақли, дейиш мумкин.

Халқаро ареналарда Ватанимиз байроғини баланд кўтариб, ўзбек шахмати шуҳратини жаҳон миқёсида кенг тараннум этган ҳолда, спортнинг бошқа турлари қатори шахматни ҳам ёшларимиз ўртасида янада оммалаштиришда Сизнинг алоҳида ўрнингиз бор.

Сизнинг ушбу ёрқин ғалабангиз янги Ўзбекистонда спорт соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилаётганлигининг ёрқин ифодаси, деб айта оламан. Ушбу ғалабангиз мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз йиллик тўйига муносиб совға бўлди. Кейинги марра – юртимиз байроғини жаҳон чемпионатида ҳам юқори кўтарасиз, деб ният қиламиз!”

Тадбирда Азиз Абдуҳакимов томонидан Осиё чемпионига замонавий шахмат дастурлари жамланган компьютер совға қилинди.

Шунингдек, мана шундай иқтидорли шахматчини тарбия қилган ота-онасига ҳам миннатдорлик изҳор қилинди.

Ўз навбатида, Ш.Воҳидов мана шундай юксак эътибор учун ташаккур билдириб, бундан янада руҳланган ҳолда янгидан-янги ғалабалар билан Ватанимиз шаънини улуғлашга астойидил ҳаракат қилишини таъкидлади.

Тадбир якунида эса Туризм ва спорт вазири, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Азиз Абдуҳакимов Осиё чемпионига қарши дона сурди.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг