UZ

Сўнгги янгиликлар

22:18Емельяненко, Махачев ва бошқалар. Самбо бўйича Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0

24 дек 07:01
Янгиликлар

Каратэ

Осиё карате федерацияси (АКФ) раҳбари билан истиқболли режалар муҳокама қилинди

Теглар :  КаратэОсиёМОҚ
Шу кунларда Осиё карате федерацияси (АКФ) президенти, генерал-майор Нассер Абдулразак Ал Разуки бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан юртимизда меҳмон бўлиб турибди.

Кеча куннинг иккинчи ярмида фахрий меҳмон бошчилигидаги делегация аъзолари Туризм ва спорт вазирлигига ташриф буюришди. Уларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов кутиб олди.

Шунингдек, икки томонлама музокараларда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Осиё карате федерацияси вице-президенти, Ўзбекистон карате федерацияси раиси Аламжон Муллаев ва бошқалар иштирок этишди.

Учрашувда А.Абдуҳакимов сўнгги йилларда юртимизда карате спорт турини тобора оммалаштиришга берилаётган эътибор ва ғамхўрлик борасида тўхталиб, бунга жавобан ўзбекистонлик спортчилар халқаро майдонларда ўз сўзларини айтишаётганлигини таъкидлади. 

Жумладан, яқинда БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Достон Отаболаевнинг ғалаба қозонгани ва бу мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк олтин медал сифатида тарихга киргани мамлакатимизда карате спорти ривожида сезиларли ютуқларга эришилганидан дарак беришини эътироф этди.

Ўз навбатида жаноб Нассер Абдулразак Ал Разуки юртимизда спорт соҳасига, хусусан карате спортини ривожлантиришга ҳукумат даражасида эътибор қаратилаётганидан мамнунлигини билдириб, Ўзбекистон тажрибасини қитъамизнинг бошқа мамлакатларида оммалаштиришни таклиф қилди. Шу билан бирга, меҳмондўстлик ва самимий қабул учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, фахрий меҳмон ташриф доирасида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ҳам бўлади. Унда олийгоҳ билан БАА ҳамда Ўзбекистон карате федерациялари ўртасида уч томонлама меморандум имзоланади.

Унга мувофиқ, Осиё карате федерацияси Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг карате бўлимида татами ва спорт жиҳозларини тақдим этиши кўзда тутилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг